Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиши талаб этилади. Йўл таъмирлаш ишлари сабабли, жорий йилнинг 19 январь кунидан то таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
У бундан аввал ҳам худди шундай жиноятда айбланиб, унга 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят содир этган, муқаддам судланган 76 ёшли шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирда бугун "Челенжер" гуруҳидагилар 5-тур баҳсларини ўтказишди.Жавоҳир Синдаров словакиялик Йергус Печак билан оқ доналарда ўйнади ва ишончли ғалабани қўлга киритди.
Урганч аэропортига етиб келгач, экипаж самолёт бортига милиция ходимларини келишини сўраган. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Россиянинг Aeroflot авиакомпаниясининг AFL236 йўловчи рейси Москвадан Гоа йўналиши бўйича учаётган вақтида, маст ҳолатда зўравонлик қилган йўловчи сабаб Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнишга мажбур бўлди.
Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган қор уюмларини Бўрижар каналининг сувни муҳофаза қилиш зонасига ўзбошимчалик билан жойлаштирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Суд «Ҳудудгаз Тошкент» корхонасининг собиқ директори Музаффар Алиевни гаров эвазига озод қилди. У декабрь ойида Ўзбекистондаги энергетика инқирози вақтида ҳибсга олинган эди.
Ўзбекистонда халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилганди. Об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобиль йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилнинг 19 январь санасидан Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.
Сурхондарёда икки нафар фирибгар ОТМ очиб, унда ўқишни истаганлардан пул йиғиб олишган.
Тошкентда тунгги пайтда қарама-қарши йўналиш бўйича тезлик билан машина ҳайдаган яна бир ҳайдовчи қўлга олинган.
У аввалроқ Энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун қамоққа олинганди. 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда газ танқислиги пайтида "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун жиноят иши очилган ҳамда у қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик. Бугун, 18 январь куни Бош прокуратура берган хабарга кўра, тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган. Бундан ташқари, М.Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд.
Тошкентдан Новосибирскга қайта тикланган биринчи рейс 2 февралга режалаштирилган. 2 февралдан бошлаб "Тошкент-Новосибирск-Тошкент" йўналишида 369/370-сонли халқаро поезд қатновини бошлайди, деб хабар берди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.
19 январь куни Бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги беллашувларига старт берилади. Унда 5 нафар ҳамюртимиз жанг қилади.
Улар овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан шифохонага олиб борилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланганини маълум қилди.
Қоидабузарга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Тошкент кўчаларининг бирида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бугундан Бангкокда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати старт олди. Афсуски -57 кг вазнли боксчимиз Мирзабек Мирзахалилов қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга имкониятни бой берди.
Теннис бўйича Австралияда ўтказилаётган Australian Open турнирининг амалдаги чемпиони Рафаэль Надаль мусобақасининг 2-раундида дунёнинг 65-ракеткасига ютқазиб қўйди. Надаль уч сетда Маккензи Макдональдга 4:6, 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бугун старт оладиган, ўз тарихида иккинчи маротаба ташкил этилаётган U-22 Осиё чемпионатига оид фактлар:Мусобақага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилмоқда;Чемпионат йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда;Аввалига қизлар ўртасида ҳам 12 та вазнда мусобақалар ташкил этилиши кўзда тутилганди. Бироқ мазкур вазнда етарлича боксчилар тўпланмаганлиги учун жанглар ташкил этилмайди;Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилади (шулардан 54 нафари қизлар, 95 нафари йигитлар);Мусобақада қитъамизнинг 20 мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда;Қатнашувчи мамлакатлар: Камбоджа, Хитой, Индонезия, Ироқ, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Покистон, Филиппин, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри-Ланка, Тожикистон, Таиланд, Ўзбекистон, Вьетнам;Баҳслар 18-26 январь кунлари бўлиб ўтади;24 январь мусобақада дам олиш куни;Мазкур мусобақанинг дастлабкиси 2022 йили Тошкентда ўтказилган ва унда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.
Бунда мобиль иловалар орқали олдиндан жойни банд қилиш, бўш жойлар тўғрисида маълумотларни олиш каби имкониятлар яратилади. 15 дақиқадан кам турган автомашиналар учун пул ундирилмайди.
Бугун Бангкокда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бошланади. Биринчи кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 1 нафар вакили рингга кўтарилади.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 январь куни АҚШда ўтказади.Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида ўтадиган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчига америкалик Улисес Сиерра (17-2-2, 10 КО) рақиб бўлади.
Резаворларнинг янги навлари юқори ҳосилдорлиги, ташиш қобилияти, чидамлилиги, макро ва микроелементларга бойлиги билан ажралиб туради. Ўрганиш натижаларига кўра, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти олимлари олтин смородинанинг учта янги нави: “Ўзбек ширинлиги”, “Ойдин” ва “Ёдгор” патент олинди.
Ўтган йили Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан энг кўп фуқаролар туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Глобал инфляция 2023 йил ва 2024 йилда секинлашади, деб ҳисобламоқда, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарув директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат.«Агар бизнинг ҳисоб-китобимиз тўғри чиқса, бу йил ва келаси йилда инфляция глобал миқёсда секинлашади», — деди у, Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиқиб.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирда тўртинчи кун баҳслари ўтказилди."Мастерс" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда эронлик Пархам Мақсудлуга қарши оқ доналарда ўйнади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Музаффар Абдураҳмонов ўз лавозимини тарк этди.
Олий таълим вазирлиги талабалар учун темир йўл чипталарига қўйилган чегирмалар узайтирилишини маълум қилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар қилишича, Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларга ўқув графикларини мослаштирган ҳолда амалга оширилади. Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.
27-29 январь кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг дастлабки йирик турнири – Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Жаҳоннинг 80 га яқин мамлакатидан ташриф буюрадиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада ҳамюртларимиз ҳам медаллар қатори Олимпиада рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.
Устамалар ходимларнинг рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.