Новак Жокович 20 ноябрь, якшанба куни Туринда ўтган АТP якуний мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.Сербиялик теннисчи финалда Норвегия вакили Каспер Рууд устидан ғалаба қозонди — 7:5, 6:3.Шу тариқа Жокович 2015 йилдан бери илк бор ва ўз фаолиятида олтинчи марта ушбу мусобақа ғолибига айланди.
21-27 ноябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани тез тиббий ёрдам автомашиналари газ қуйиш шохобчасида газ тармоғидан узиб қўйилганлиги сабабли газ қуйиша олмаганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан келди. У Эммануэл Макрон билан учрашиб, Лувр ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг қадимий маданияти кўргазмаларининг очилишида иштирок этади.
Ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади, шундан 5 фоизга яқини ногиронлар учун мўлжалланган. Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл инфратузилмаси бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда пойтахтинг 10 та марказий кўчасида 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ва 57 та паркоматлар ўрнатилади.
Фоизсиз кредитга машина олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул ундирган шахсга жазо тайинланди. Андижон вилоятида автомобил сотиб олмоқчи бўлганларнинг ишончига кириб, 38 нафарини алдаган фирибгар қўлга олинди.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Мексикадаги жаҳон чемпионати якунланди. Амир Тўраев (-58 кг) ҳамда Зуҳра Тожиматова (-46 кг) 1/32 финалда мағлубиятга учрашди.
Aгентлик маълумотларига кўра, супермаркет жойлашган Маданият саройи маданий мерос объекти эмас. Бекобод шаҳридаги Маданият саройи биноси “Havas” супермаркетига ижарага берилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди. Ташрифда Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган сайловда Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олганини маълум қилди. Овоз берувчиларнинг 5,8 фоизи «Барчага қарши» пунктини танлаган.
Экзит-полл натижаларига кўра, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот чоғида уни сайловдаги «ишончли ғалаба» билан табриклади.
Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ташкил этилган участкада 621 нафар сайловчидан 591 нафари овоз берди. Сайловда қатнашганларнинг тахминий кўрсаткичи 69 фоиздан кўпроқни ташкил қилди, энг юқори — Жетису вилоятида, энг ками эса — Олмаотада — 28,7%.
Қозоғистондаги президент сайловларида қатнашаётган халқаро кузатувчилар, жумладан Фаластин, Италия, Ўзбекистон, АҚШ, Канада вакиллари ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Фаластин элчиси қайси участкага боришни ўзи ҳал қилганини айтса, АҚШ вакили норозилик намойишлари бўлмаганини таъкидлади.
Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимов ҳудудда қурилаётган Президент мактаби таъминотчилари билан мулоқот чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатган. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Одоб-ахлоқ комиссияси вилоят ҳокимидан Раимовга чора кўришни сўради.
Германияда тадбиркор Алишер Усмонов устидан олиб борилаётган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди, дея хабар қилди Spiegel журнали.Германияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланаётган асли ўзбекистонлик россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди.
Якшанба тонгида Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бошланди. Илк сайлов участкаси Токиода очилди, овоз бериш жараёнлари охирги бўлиб Сан-Францискода тугайди.
Бизнинг орамизда фақат очиқ сув бор, яқинлашиб келаётган буқа акуласидан ҳимоя қиладиган қафас йўқ, кўплаб олимлар томонидан дунёдаги энг тажовузкор деб ҳисобланган тур. Ҳукумат томонидан бошқариладиган Шарк Фриендс шўнғин маркази Кубанинг олис пляждаги Плая Санта Луcиа шаҳридаги мамлакатдаги ягона жой бўлиб, дунёдаги саноқли жойлардан бири бўлиб, унда ғаввослар буқа акулалари билан сузиши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси Қуддусда (Исроил) бўлиб ўтадиган ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олди.Чемпионатда жами 12 та жамоа икки гуруҳда иштирок этмоқда: Хитой, Франция, Нидерландия, ЖАР, Испания, Украина, Ўзбекистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Исроил, АҚШ ва Польша.
Икки ходим тадбиркордан $9 минг олаётган вақтда ушланган. Навоий вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий вилоят Давлат солиқ идораси ходимлари З.А ва Б.Ш.лар МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10000 АҚШ доллари талаб қилиб, 2022 йил 18 ноябрь куни Навоий шаҳрида кимёвий ишлов берилган 9000 АҚШ долларини жамият раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Сенатнинг 19 ноябрдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Полванов Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланди. Шу мажлисда Гулнора Мирзаева, Абдикамал Абдикаримов ва Аскар Бекманов Олий суд судьялигига сайланди.
Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади. Бугун, 19 ноябрь куни Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун кўриб чиқилди.
“Тавхид ва жиҳод катибаси” ташкилотига қўшилган Тошкент шаҳрида туғилган 2 нафар фуқаро хориждан Ўзбекистонга олиб келинди. Ўзбекистонга қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган – 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган 2 нафар фуқаро хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.
Бугун Туриндаги ATP якуний турнирининг еттинчи кунги ўйинлари ўтказилади. Яккалик ва жуфтлик баҳсларида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.
Мексикада ўтаётган таеквондо бўйича жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этмоқдамиз. Ортда қолган навбатдаги кунда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3,5 млрд сўмни ташкил этмоқда. Экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Илтифот” маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объекти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.
Якшанба куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Бу сафар қозоқ халқида барча номзодга қарши овоз бериш имконияти ҳам мавжуд.
Президент «Яшил макон» лойиҳасини кенгайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда атмосфера ҳавоси ифлослангани ҳақида ҳам сўз борди.
Uzbekistan Airports бунинг сабабини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда Қарши аэропортi ходимлари томонидан йўловчилар багажларини юк машинасининг орқа қисмидан туриб перронда (аэропорт ички ҳудуди) тарқатилаётгани акс этган видео тарқалди.
ЎзЛиДеп партияси ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётида давлат байроғидан фойдаланиш талабларини соддалаштириш таклифи билан чиқди. Бугун, 18 ноябрь, Давлат байроғи куни Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси илгари сурилди.
Авиакoмпания ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимoий тармoқларда Boeing 757 ҳавo кемасининг видэoтасвири эълoн қилинди, унда блoгер гўёки самолётнинг дум қисми шикастланганига эътибoр қаратгани тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.