Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди

2020 йилдан бери Ўзбекистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Махкамов эндиликда Баскетбол федерациясига ҳам раислик қилади.Транспорт вазири Илҳом Махкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди.

"Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз" — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Қўқонда бўлган ёнғин ҳақида муносабат билдириб, зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилишини маълум қилди. Бугун, 15 июнь куни Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида сайловчилар билан учрашди.

Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.

Дзюдочиларимизнинг Астанадаги “Катта дубулға” турнирида қатнашадиган таркиби маълум

16-18 июнь кунлари Қозоғистонда дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг 44 мамлакатидан ташриф буюрадиган спортчилар иштирокидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Тошкентдаги клиникада шифокор аёлни унинг бошлиғи калтаклагани айтилди — видео

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган клиникада ишлайдиган шифокор ҳомиладор аёл бошлиғи томонидан калтакланганидан сўнг, аёлнинг қорнидаги боласи тушиб қолгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Тошкент шаҳар Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Наманганда соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга олинди

Қўлга олинганлар 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни $20 мингга сотмоқчи бўлишган. Давлатобод туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди.

Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти 3 соатга қисқаради

Водий бўйлаб 4 та электропоездлар йўлга қўйилишига $40 млн ажратилиши белгиланди.  Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида, "Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон" темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Тошкент вилоятида ноқонуний текшириш ўтказган СЭС ходимига чора кўрилди

У белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилмасдан МЧЖда ноқонуний текшириш ўтказган. Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилояти Оққўрғон туманида фаолият юритаётган “Хayrli savdo” МЧЖ вакили мурожаат қилиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ходими томонидан белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилмасдан жамият фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказгани учун назоратчига нисбатан чора кўришни сўраган.

Жиззахдаги 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Жиззах вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 июнь куни соат 05:00 да Жиззах шаҳар “Халқобод” МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар тушган.

Тошкентда журналист Хайрулла Қосимов тўсатдан вафот этди

У узоқ йиллар Nuz.uz ("Ўзбекистон янгиликлари") интернет нашрида ишлаган. Nuz.uz ("Ўзбекистон янгиликлари") ахборот сайти молиявий директори журналист Хайрулла Қосимов 43 ёшида тўсатдан вафот этди.

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ҳамда ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.14 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига бағишланган мажлисида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилиш кўриб чиқилди.

Тарихда илк бор 6 нафар дзюдочи қизимиз лицензион ҳудудда

Душанбе Гран-присидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Париж-2024 Олимпиада рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси учун бир қатор эътиборли фактларни учратиш мумкин.

Қўқондаги савдо мажмуасида ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилади

Дўконлар қурилиши битгунга қадар бозор олдидаги кўча вақтинча савдо қилиш учун ажратилади. Қўқондаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғинда ёниб кетган дўконлар қайта қуриб берилади.

Тошкентда қувиб ўтиш қоидасини бузиб ҳаракатланган электробус ҳайдовчисига чора кўрилди — видео

Қоидабузар ҳайдовчига МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ижтимоий тармоқларда электробус ҳайдовчиси йўналиш вақтида қувиб ўтиш қоидасини бузиб Спарк автомобили ҳаракатига хавф солганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Қўқондаги йирик ёнғиндан сўнг республикадаги барча бозорларда рейдлар бошланди — фото

ФВВ республика бўйлаб бозорларда ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни бошлади. Кеча, 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғиндан сўнг республика бўйлаб бозорларда ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Хоразмда сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда

Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) президентликка номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловолди ташвиқоти доирасида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрига келди.

Тошкентдаги "Анҳор – Локомотив" боғида икки фуқаро аттракциондан йиқилиб тушди

Аттракцион ҳаракатланаётган вақтда улар хавфсизлик камарларидан фойдаланишмаган. Жорий йилнинг 12 июнь куни тунги соат 22:10 атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Анҳор – Локомотив" кўнгилочар боғида 24 ёшли Б.Э.

Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади

“Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириб, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз. Келгуси етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан 4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна шунча маблағ йўналтирилади.

Нодирбек Абдусатторов Дубайдаги рапид турнирида қатнашади

21 июнь куни Дубай шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tech Mahindra" турнири бошланади. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Татьяна Каримовани мерос ҳуқуқи учун судга берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов оиласида мерос бўйича низо бошланди. Унинг беваси Татьяна Каримовани ўгай ўғли Пётр Каримов судга берди.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги очилди

Қашқар шаҳрида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлагининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Циан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида “Zhejiang Union of Railway Logistics“ компанияси, ”Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ва ГП ”НК “Қирғиз темир йўли” ҳамкорлигида Ланчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.

2017-2022 йилларда Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ривожланиш суръати

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ривожланиш суръатини ўрганди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар учун асос яратган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси кейинги 6 йилда ҳудудларни узлуксиз ривожлантиришнинг муҳим механизми бўлди.

«Олис овуллардаги болалар учун автобуслар қатновини Қорақалпоғистондан бошлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш Қорақалпоғистондан бошланган эди. Олис овуллардаги болалар учун мактаб автобуслари қатновини йўлга қўйиш ҳам шу заминдан бошланади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.

Андижонда ҳаракатланиб кетаётган Matiz устига дарахт қулади — видео

Автомобиль ичида бўлган 19 ёшли ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган. Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 12 июнь куни Андижон тумани “Ойжамол” МФЙ Олийгоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Matiz автомобилининг устига кучли шамол сабабли бақатерак қулаб тушган.

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг муносиб фарзанди бўлишга ҳаракат қиламан»

Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида сайловчилар билан илк учрашувини Нукусда ўтказди. У ҳар кунини халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда берди.

“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлиш учун 1,5 минг овоз етарли бўлади — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев “Очиқ бюджет” лойиҳалари учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратишни таклиф қилди. “Очиқ бюджет”да ғолиб бўлиш учун 1,5 минг овоз етарли бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.