Дорихоналарда муддати ўтган ва қўллашга яроқсиз дори воситалари қандай тартибда йўқ қилинади?

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун уларнинг эгасининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлими вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси вакиллари иштирокида беш кишидан кам бўлмаган таркибда йўқ қилиш комиссияси тузилади. Комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилайди.

Санъат дарғаси — Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси,  мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш  борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин.     Ўзбекистон Республикаси Президенти                     Ш.Мирзиёев

Автомобиль саноати глобал иқтисодиётга қандай ҳисса қўшмоқда?

Автомобиль саноатининг глобал иқтисодиётга таъсири жуда катта: бу соҳага бевосита ва билвосита жаҳон ялпи ички маҳсулотининг жами 15%и тўғри келади, шунингдек, бевосита автосаноатда банд бўлган одам яна 8 нафардан 10 нафаргача одамни иш билан таъминлайди, деб ёзади Россиянинг Промрейтинг мустақил тадқиқот агентлиги. Бу аксиома!

Париж-2024: қайси спорт туридан қанча йўлланма ўйналади?

2024 йили Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида барча спорт турлари бўйича лицензиялар тақсимоти эълон қилинди. Халқаро олимпия қўмитаси расмий сайтининг хабар беришича, спортнинг айрим турлари бўйича иштирокчилар сони Токио олимпиадасига нисбатан камайган.

Ўзбекистон президенти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан ёлғон хабарлар юборган шахс тошкентлик 22 ёшли фуқаро экан

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон президенти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан Телеграм орқали эмланган фуқароларга тўловлар, шунингдек болали оилаларга пул нафақалари берилиши тўғрисида сохта хабарларни жўнатган фирибгарни қўлга олишган.

Наврўзов, Ассакалов, Абдуллаев ёхуд Осиё чемпионатида курашадиган таркибимиз аниқ

19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия олиш тартиби соддалаштирилади

Президент фармони билан хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия олиш тартиби соддалаштирилади. Қолаверса, хорижлик шифокорларга Ўзбекистонда фаолиятини амалга ошириш тасдиқномаси учун йиғим 6 бараварга камайтирилади, 1 ойга келган шифокорлардан эса тасдиқнома талаб этилмайди.

Юртимизга олиб кириладиган айрим тиббий асбоб-ускуналар ва сарфлов материаллари ҚҚСдан озод этилди

“Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра: 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида кўрсатилган, юридик шахслар томонидан, жумладан, лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббий ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлов материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Тиббий асбоб-ускуналар ва буюмларнинг эҳтиёт қисмларини ҳамда сарфлов материалларини ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан, 2025 йил 1 январга қадар юртимизга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланди.

Шахмат. Жавоҳир Синдаров БААдаги яна бир турнирда совриндор бўлди

Кеча Бирлашган Араб амирликларининг Фужейра шаҳрида “Chess for live — Fujairah, Ramadan” халқаро блиц-турнири якунланди. Ушбу турнирда 25 давлатдан 168 нафар шахматчи иштирок этди.

Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди

8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган.

Актер Бахшилло Фатуллаев учун ҳозир ижод қайнаган палла

Актёр Бахшилло Фатуллаев шу кунларда ўзбек ва турк киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган “Юр муҳаббат” сериалида Турғун исмли бадавлат тадбиркор ролини ижро қилмоқда.Сериал продюсери Руслан Мирзаев, режиссёр Шуҳрат Саломов.

«PAYNET» савдо белгисининг эгаси ким эди? Ўзгардими? Энди кимда эгалик?

«PAYNET» савдо белгисининг эгаси ўзгарди — «Instant Payment Solutions» МЧЖ томонидан Ўзбекистон тижорат банкларига юборилган хатда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб «PAYNET» савдо белгиси остида тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш бўйича ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида маълумот берилган. Очиқ манбаларга кўра, «Instant Payment Solutions» МЧЖ 2021 йил 27 декабрда ташкил этилган.

Ортга қадам: «АвтоВАЗ» электрон компонентларсиз автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Кенг кўламли геосиёсий инқироз туфайли бутун автомобиль бозори зарар кўрмоқда. Европа компаниялари эҳтиёт қисмлар етишмаслиги туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатаётган бир пайтда, «АвтоВАЗ» шунчаки бир қатор эҳтиёт қисмлардан воз кечишга қарор қилди.

Тарихга айланган БААдаги қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати биз учун якунланди

БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати поёнига етиб бормоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги иштирокини тугатди.

Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан лавозимидан четлаштирди

Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.

Шахмат: Нодирбек Ёқуббоев Шаржадаги блиц турнир ғолиби, Жавоҳир Синдоровда бронза!

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Ramadan open” халқаро турнири якунланди. Анъанавий тарзда 27-маротаба ташкил этилган ҳамда рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган ушбу мусобақада дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ маҳоратли шахматчи ғолиблик учун дона суришди.

Шпагачи қизларимиз ЖЧ медали сари яқинлашишмоқда

БААда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бугун якунига етади. Биз учун тарихий мусобақага айланиб улгурган чемпионатда терма жамоамиз вакиллари яна бир медаль қўлга киритишга яқин.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими ўзгарди

Олимжон Нурматов соғлиғи сабабли Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Қосимов ҳоким в.б.

Ибраҳимович: «Йўлбарс ва шер кучлироқ бўлиши мумкин, аммо бўри циркда қатнашмайди»

Афсонавий швед футболчиси Златан Ибраҳимович бразилиялик Гилберт Бернсга қарши жанг олдидан ҳамюрти, UFC спортчиси Ҳамзат Чимаевни қўллаб-қувватлади. Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг 10 апрелга ўтар кечаси Жексонвиллда (АҚШ) UFC 273  турнири доирасида бўлиб ўтади.

Хорижликлар Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка инвестиция киритиши мумкин бўлади

1 майдан хорижликларга Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилди, уларнинг рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади. Бундан ташқари, хориж фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида харид қилиш талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати ҳам камайтирилди.

Муса Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Қирғизистон президенти протокол хизматини бошқарган Муса Жаманбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра Муса Мураталиевич Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Юртдошимиз Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этмоқда

От спортининг конкур йўналиши бўйича терма жамоамиз мураббийи ва айни вақтда сардори Бекзод Қурбонов Германияда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогининг ҳал қилувчи босқичида қатнашмоқда. “Кинг Корнет Л” лақабли тулпори билан иштирок этаётган Қурбонов дастлабки саралаш кунида ўз омадини синаб кўрди.

Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази қурилишини кўздан кечирди

Жума куни Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Унинг қурилиши қарийб тўрт йилдан бери давом этмоқда, бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Нега Ўзбекистон Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш бўйича қарорга қарши овоз берди?

Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

“Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосари товламачилик учун ушланган

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосарини сотувчидан пул талаб қилгани учун қўлга олинган.

Ўзбекистон Афғонистонда кўкнори етиштиришга қўйилган тақиқни олқишлайди — Исматулла Иргашев

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.