"Ўзбекчорванасл" агентлиги директори ишдан бўшатилди

Бахтиёр Отамуродов меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари сабаб ишдан олинди. Президент қарори билан "Ўзбекчорванасл" агентлиги директори Бахтиёр Отамуродов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов президент қарори билан ўзгаларни ҳақорат қилгани, ҳокимларга қўйилган талабларни бажармагани ва ўз фаолиятини давлат сиёсатига мос равишда ташкил этмагани учун жаримага тортилди.Ўзбекистон президентининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Бешта туман ҳокими ишдан олинди

Президент қарори билан Асака, Андижон ва Пахтаобод, Фарғона ва Нуробод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Президент қарори билан Андижон вилоятининг Асака ва Андижон, Фарғона вилоятининг Фарғона, Андижон туманининг Пахтаобод ва Самарқанд вилоятининг Нуробод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Боболовга мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани сабаб жазо тайинланди. Ўзбекистон президентининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.  Қайд этилишича, Боболов ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун мазкур қарор қабул қилинган.

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани учун лавозимидан озод қилинди. Президент тегишли қарорни имзолади.

Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади

"Бош прокуратура бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни ҳеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак" - деди Сардор Умурзоқов. Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.  "Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик.

Тошкентда диаметри 70-80 см келадиган чинорлар кесилди

Пойтахт Экология бошқармаси дарахтларнинг кесилиш сабабларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда диаметри 70-80 см келадиган улкан чинорлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

ДСҚ йил бошидан буён ўзбекистонликларга 420 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўлади

Давлат солиқ қўмитаси январ-август ойларида истеъмолчиларга тўланган нақд пуллар миқдори бўйича маълумотларни эълон қилди. Жорий йилнинг август ойи учун 787 937 нафар истеъмолчига 80,9 млрд сўм кешбек тўланди, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати.

Йил бошидан буён ўзбекистонлик сайёҳлар кўпроқ қаерга борганлиги маълум бўлди

Ўзбекистонликларнинг сайёҳлик оқими 2021 йилга нисбатан қарийб 3 баробарга ошди. Жорий йилнинг январь-август ойларида жами 3 308,6 минг нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадида Ўзбекистондан чиқиб кетган.

Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда

Мунтазам авиақатновлар ҳафтада икки марта амалга оширилади. 2022 йил 30 октябрдан Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди.

Учта вилоятда электротехника саноати бўйича деярли 150 млн долларлик лойиҳа ишга туширилади

Президент шунингдек, бир қатор вилоят ҳокимларига бир ой муддатда 100 млн долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантиришга топшириқ берди. Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ипотека кредитига йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар солиққа тортилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-377-сонли қарори (22.09.2022й.) қабул қилинди. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Осиёдаги энг йирик авиаташувчи Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди.

Бухорода 38 ёшли аёл ўзини поезд тагига ташлади

Аёлнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда. Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёлни поезд босиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентнинг Яшнобод тумани аҳолиси вақтинча ичимлик сувисиз қолдирилади

Эртадан туманнинг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви тўхтатилади. С.Азимов ва Истиқбол кўчаларидаги Д-600мм ёпқич (задвижка) алмаштирилиши муносабати билан 27 сентябрь соат  09:00 дан 28 сентябрь соат 13:00 гача Яшнобод туманининг қуйидаги ҳудудларида сув бўлмайди: - Тўйтепа маҳалласи;-  Я.Ғуломов кўчаси - 1 та 9 қаватли (62-уйлар); - С.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Жаҳон банки вице-президенти билан учрашади

Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди. Унга кўра, давлат раҳбари душанба куни электротехника саноатида вазифалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботини тинглайди.

Шохрух Хамдамов: «Образларнинг турлилиги — актёрнинг маҳоратини оширади».

Ўзбек киноси оламига 2013 йилда ёш, янги истеъдод кириб келди ва қисқа вақтда ўткир нигоҳлари, хилма хил ижролари билан томошабин қалбини забт этди.     Шохруҳ Хамдамов.

Дания Ўзбекистонда фахрий консуллик очади

Дания ҳукумати Ўзбекистонда фахрий консуллик очишга қарор қилди. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирларининг музокараларида маълум қилинди.

Тошкентда ўзини ҳокимлик ходими сифатида таништириб, фуқароларни 35 млн сўмга “ухлатган” шахс

У бир неча ой давомида жабрланувчилардан уй-жой сотиб олишга субсидия олиб бериш учун пул олиб, алдаб келган. Пойтахт ИИББ берган маълумотларга кўра, ўзини ҳокимлик ходими сифатида фуқароларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия олишда ёрдам беришни ваъда қилган 35 ёшли шахс қўлга олинди.  Маълум бўлишича, 54 ёшли М.

“Aндижон — Хива — Aндижон” йўловчи поезди жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилади

2022 йилнинг 29 сентябрь кунидан бошлаб ҳар пайшанба куни “Aндижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилади. Президент топшириғини бажариш мақсадида Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли “Aндижон — Хива — Aндижон” йўловчи поезди қатнови жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилди.

Дубай - Наманган - Дубай йўналишида авиақатновлар бошланди​​

Flydubai авиакомпанияси Наманганга биринчи мунтазам рейсни амалга оширди. 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 2:16 да Дубай — Наманган — Дубай йўналиши бўйича парвоз қилган Flydubai компаниясининг Boeing 737 самолёти биринчи марта Наманган халқаро аэропортига қўнди.

Фарғонада жорий йил охиригача электромобиллар ишлаб чиқариш бошланади

Central Asia Motors томонидан амалга оширилаётган лойиҳа 2021 йилда ишга туширилиши керак эди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

2022-йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

2022-йилнинг январь-август ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 654,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 103,2 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 19,3 фоиз кўп демакдир.

Барқарор электр энергияси таъминоти корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнига қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари мамлакатимизда ишлаб чиқариш саноатидаги кичик корхоналарннинг фаолиятига электр энергияси таъминотининг барқарорлашуви ва ҳажми оширилишининг таъсирини тармоқлар бўйича ва макроиқтисодий даражада баҳолади. Тўғридан-тўғри тармоқларга таъсирни ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатдики, электр энергиясини истеъмол қилишнинг бироз ўсиши ҳам (1,6% -2,2% га) тўқимачилик маҳсулотларининг 1,14% -1,42%, озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,42% -1,49%, қурилиш материалларининг 0,95% — 1,16%, электротехника маҳсулотларининг 1,37% -1,51% ўсишига олиб келади.

D.DITTO дан ҳаётий тажриба!

D.DITTO: — Кўпчилик мендан Дубайга келиб яшаш ҳақида сўрашади. Мен уларга нима деган бўлардим?

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ минбарида нутқ сўзлади. Вазир нутқи давомида иқлим ўзгариши, таълим, яшил иқтисодиёт, конституциявий тузатишлар ва Тараққиёт стратегияси борасида гапирди.

Тошкентда транспорт тезлигини 60 км/соатгача камайтириш бўйича таклиф рад этилганига муносабат билдирилди

Интернетда Тошкентнинг айрим кўчаларида транспортда юқори ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 километргача камайтириш юзасидан киритилган таклиф рад этилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аввалроқ ижтимоий тармоқда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши айрим кўчаларда ҳаракат тезлигини 60 км/соатгача камайтириш таклифини рад этгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Fitch Rating “Ўзбекнефтгаз”нинг кредит рейтингини кўтарди

Fitch Rating халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг халқаро кредит рейтингининг баҳосини BB- (барқарор) даражада тасдиқлади. 2022 йилнинг 23 сентябрь куни “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖ кредит рейтинги бўйича ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Расул Кушербаевни онасидан ҳақорат қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Айбдорга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди. Кеча, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи фуқаро С.

Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Бу мазкур йўналишдаги саёҳат вақтини бир соатга қисқартиради. O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi компанияси "Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент", шаҳарлараро электр поездлари қатнови йўлга қўйилганини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.