Ўзбекистонда пластик карталардан пулларни ўғирлаш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга «Украина ва Афғонистон халқларига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами» учун миннатдорчилик билдирди. Абдулазиз Комилов билан музокараларда икки томонлама муносабатлар, минтақавий хавфсизлик ва C5+1 форматидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Молия вазирлиги департамент директори Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Lada моделларини ишлаб чиқариш кенг кўламли Европа ва Америка санкцияларининг киритилиши сабабли таҳдид остида қолди. Агар Renault Group уларга қўшилса, АвтоВаз муаммоларга рўбаро келади.
Иорданияда бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Ўсмир қизлар баҳсида ярим финал баҳслари якунланиб, бронза медали соҳибалари ва финалчилар аниқланди.
Депутатлар йўлларда фуқаролар манфаатларининг устуворлигини таъминлаш, экологияни муҳофаза қилиш, пиёда ва велосипед ҳаракатига шароит яратишни назарда тутувчи «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. «Бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди.
Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:барча тижорат банкларига россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.Марказий банк мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб боради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан россия рублини айирбошлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳобиддин Зоиров (3-0, 2 КО) 11 март куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.Ҳаваскор боксда Рио Олимпиадаси чемпиони 11 март куни Англиянинг Эссекс графлигида ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқади.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) супер ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари (-69,85 кг) Исроил Мадримов (8-0, 6 КО) ва Мишел Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги ўтказилишини эълон қилди.2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган икки боксчининг ўзаро жанги натижаси сақланиб қолинади.
Содиқжон Турдиев Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Президент администрацияси масъул ходими Абдулла Турсунов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мухтор Муҳитдиновлар вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров ўз лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Озода Жураева тайинланди.
Туркиядан яна бир хушхабар. Велоспортчилармиз “Grand Prix Mediterranien” мусобақасида иштирок этиб, олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
«Мадели» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Бахтияр Менглибеков Мўйноқ туманига ҳоким бўлди.Менглибеков Бахтияр Бекмурзаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Президент душанба куни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилиши ва унга ҳар йили 50 млрд сўм маблағ ажратилишини маълум қилди. «Илм-фан билан шуғулланиш, илмий янгилик яратиш — бу игна билан қудуқ қазишга баробар», — деди Шавкат Мирзиёев.
Халқаро гимнастика федерацияси тақдирлаш маросимига формасида "Z" ҳарфи билан келган Иван Кулякга нисбатан интизомий иш очишга қарор қилди.“Федерация россиялик гимнастикачи Иван Кулякнинг Доҳадаги жаҳон чемпионатидаги ҳайратланарли хатти-ҳаракатидан кейин унга нисбатан интизомий иш қўзғатиш талаби билан Этика қўмитасига мурожаат қилишини тасдиқлайди”, — дейилади хабарда.
Полковник Оринбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Аманбай Оринбаев ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Россиялик аралаш яккакураш (ММА) устаси Умар Нурмагомедов UFC 272 турнирида америкалик Брайан Келлехерни мағлуб этди. 6 март, якшанбага ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) енгил вазн тоифасидаги жанг бўлиб ўтди.
Лас-Вегасда (АҚШ) аралаш яккакурашлар бўйича UFC 272 турнирининг асосий жанги якунланди, унда америкалик Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидаль жанг қилишди. Бутун жанг Ковингтоннинг устунлиги остида ўтди.
Қатарда спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Брусь машқларида украиналик Илья Ковтун ғолибликни қўлга киритди.
Дзюдочиларимиз Чехияда ўтаётган Европа очиқ чемпионатида дастлабки медални қўлга киритишди. Бугун бўлиб ўтган баҳсларда Раҳимжон Субҳонов бронза медалини қўлга киритди.
Эронда клублар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз вакиллари 4 та медаль қўлга киритишди.
Хабар берганимиздек, Дэвис Кубоги жаҳон саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ҳамда Туркия терма жамоалари баҳс олиб борди. Учрашувлар бугун ниҳоясига етди ва унда Туркия 5 ўйинлик серияда зафар қучди.
Президент қарори билан боқувчиси хорижга ишлашга кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» рўйхатида турган фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади. Уларнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик араваси, эшитиш аппарати ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун 1,3 млн сўмдан ёрдам ҳам кўрсатилади.
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Болгарияда бўлиб ўтган "Странжа кубоги"да 24 спортчи билан иштирок этиб, унда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади (Ўзбекистон 1-ўринни банд этди). Терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов sports.kz сайтига берган интервьюсида мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бугун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Дастлабки кунда қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Президент видеоселекторда Украинадан эвакуация қилинган талабалар Ўзбекистондаги ОТМларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитлар яратиб берилишини маълум қилди. «Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди.
Хабар берганимиздек, гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида финал дастурида иштирок этди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз унда муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бундан буён барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилишини маълум қилди. Марказий банк тажрибаси асосида Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари 3−4 курс талабаларни ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилади.
Президент видеоселектор йиғилишида 100 мингга яқин талаба ишлашни хоҳлашини, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни борлигини айтди. У талабалар билан ишламагани учун ҳоким ва ректорларни танқид қилди.
Пайшанба куни Исломободда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни, икки давлат вазирлари эса 10 га яқин ҳужжатни имзолади. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Имрон Хонга Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғатини совға қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.