Ўзбекистонда йил бошидан буён 280 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди

Давлат статистика агентлигига кўра, жорий йилнинг дастлабки 4 ойида энг кўп иккинчи туғилган чақалоқлар қайд этилган. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 280,8 минг нафар бола туғилиши қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга кўпдир.

Ўзбекистон ИИВ ва Европа Иттифоқи ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация 30 май куни Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Тошкентда 11 ёшли қизнинг ўлимида айбдор бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Судланувчи Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб келаётиб Cobalt'нинг орқа қисмига бориб уриши натижасида Cobalt салонида бўлган 11 ёшли қизча ЙТҲ қурбони бўлган. Аввалроқ, 11 ёшли қиз ЙТҲ сабаб вафот этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Таэквондочимиз ЖЧдаги бугунги жангини муддатидан олдин якунлади

Таэквондочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бугунги иштирокини Мадинабону Маннопова (-49 кг) бошлаб берди. Литвалик Герда Меитининкайт билан жанг қилган ҳамюртимиз 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.

Дзюдочиларимиз Душанбе Гран-Присида жўнаб кетишди

2-4 июн кунлари Душанбе шаҳрида Гран-При турнири бўлиб ўтади. Бироз аввал терма жамоамиз Тожикистонга жўнаб кетди.

Тошкентда гиёҳванд моддалар таркатилган таниқли телеграм-канал ташкилотчиси қўлга олинган

ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда гиёҳванд моддалар таркатилган таниқли телеграм-канал ташкилотчиси қўлга олинган.

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков компания таъсисчиси экани аниқланди

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 1-турда Гири билан дуранг ўйнади

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида классик баҳсларга старт берилди. Нодирбек Абдусатторов биринчи ўрини нидерландиялик Аниш Гирига қарши оқ доналарда ўйнади.

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПдан президентликка номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастуридаги асосий масалалар

ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков МЧЖ таъсисчиси эканлиги аниқланди

У 2016 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган МЧЖда 100 фоизлик улуш билан таъсисчи эканлиги маълум бўлди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков МЧЖ таъсисчиси эканлиги аниқланди.

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойидан Малайзия ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.

Тошкентда 11 мингтадан ортиқ автомобиль ҳавога меъёрдан ортиқ зарарли газлар чиқараётгани аниқланди

Ўзбекистон бўйича "Тоза ҳаво" ойлиги ўтказилди. Унда автомобиллар токcиклик даражаси ва тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистонда пулни ипак қўшилган қоғоздан ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси яратилди. Бу орқали пулни қалбакилаштиришнинг олди олинади.

Сирдарёда мактабдан уйига қайтишда дарёни қайиқда сузиб ўтган қиз спорт мактабига қабул қилинди

Ҳоким таклифига кўра, қиз эшкак эшиш йўналиши бўйича спорт мактабига қабул қилинди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Сирдарёда ёш қиз мактабдан қайтишда бир қанча вақтдан бери дарёдан қайиқда сузиб ўтаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади

Экологик партиядан президент сайлови учун Абдушукур Хамзаев номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастурида бир марталик пластик ва полиэтилен идишлардан воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни, 2030 йилдан бензинли автомобилларни сотиш ва сотиб олишни тақиқлаш ва бошқалар таклиф қилинган.

Президент Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилишини маълум қилди

Янги агентлик ҳозирда олти хил вазирлик масъулияти остидаги ижтимоий масалалар билан шуғулланади. Мавжуд олтита вазирлик томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ишларни мувофиқлаштириш учун ягона ташкилот – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади.

Ўзбекистон президентининг «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммитида қатнашиши кутилмоқда

Қирғизистон 2 июнь куни Чўлпонотада «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммити ўтказилишини эълон қилди. Унда Европа Кенгаши раҳбари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон президентлари ҳамда Туркманистон бош вазири ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.

Жума табрикларини тарқатиш тақиқланмаган — Мусулмонлар идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жума табриклари ва Қуръон оятларини тарқатиш тақиқлангани ва жавобгарликка тортилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. "Жума табриги", "Қуръони карим оятлари", "Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари", Ўзбекистон уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда.

Қашқадарёда 3 нафар блогер ИИО ходимларига қаршилик кўрсатгани учун қамалди

Улар автомашиналарининг ойналарини рухсатномасиз қорайтириб, ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг очиқ суд мажлисида 1987 йилда туғилган блогер А.А., 1996 йилда туғилган "Nasaf News" веб-сайти раҳбари У.К.

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 мингта)

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ходимларига мукофот сифатида 300 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратди

Туман ҳокимлиги бу маълумотга изоҳ бериб, ходимларга мукофот сифатида 306 миллион ажратилишини тушунтирди. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими томонидан ўтган йилги бюджетдан қолган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағни ҳокимлик ва халқ депутатлари туман Кенгаши ходимларига мукофот сифатида ўтказишни назарда тутувчи қарор имзолангани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Сенатда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади

Олий Мажлис Сенати 1 июнь куни чақирадиган ялпи мажлисида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади. Парламент қуйи палатаси бу қонунни октябрь ойида қабул қилган.

Афёнкараҳисар Туркиянинг тарихий термал шаҳарлари

Ер ости ва ер усти шифобахш минерал булоқлар каби сув ресурсларидан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш Термализм деб аталади. Термализм Европада қадим замонлардан то ҳозирги кунгача кенг қўлланилган амалиётдир.

Нодирбек Абдусатторов «Norway Chess» турнирининг блиц йўналишида биринчи ўринни эгаллади!

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнири бошланди. Шахматчилар кеча блиц йўналишида ўз омадларини синаб кўришди.

Тошкентда ИИБга олиб келинган 20 ёшли йигит 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Йигит қилгани жинояти сабаб ИИБ биносига олиб келинган. Аммо, у 4-қаватдан сакраган.

Таэквондо. Улуғбек Рашитов — жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби!

Бокуда старт олган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди. Илк куннинг ўзидаёқ терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлиси 1 июнь куни чақирилади

Йиғилишда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, "МЖтКга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, “Давлат божи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва яна бир қатор қонунлар кўриб чиқилади. Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлиси 2023 йилнинг 1 июнь куни чақирилади.

Тошкентда 54 ёшли эркак 11 ёшли қизчага уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда гумонланиб, қамоққа олинди

Айтилишича, 2012 йилда туғилган қиз эркакнинг қўшниси бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон президентлигига номзод блогерларни солиққа тортиб, мактаб солиғини жорий қилмоқчи

Президентликка номзод Улуғбек Иноятов ўз дастурини эълон қилиб, унда солиққа тортиш бўйича бир қатор таклифларни берди. Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида Халқ демократик партиясининг XIII қурултойида Ўзбекистон президентлигига номзоднинг дастури тасдиқланди.

Питердан Тошкентга келаётган самолёт бортида жамоат тартибини бузган эркак қамалди

Йўловчи самолёт бортида маст ҳолатда экипаж билан жанжаллашган. "Санкт-Петербург - Тошкент" йўналиши бўйича самолёт бортида маст ҳолда экипаж билан жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган йўловчи фуқаро С.Р.га нисбатан чора кўрилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.