Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимини тарк этди

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимини тарк этди.«2022 йилнинг 28 февралида Европа Иттифоқининг санкциялари остида қолдим.

Осиё чемпионатида гонгконгликлар юртдошларимизга жиддий қаршилик кўрсатишмоқда

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Бугун ёшлар тоифасида бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

«Қизларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаяпти». Шавкат Мирзиёев айрим сериалларни танқид қилди

Президент телеканалларда эфирга узатилаётган айрим сериалларни танқид қилиб, хотин-қизлар образи салбий бўёқларда тасвирланаётгани дунёқараши ҳали шаклланмаган қизлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга ибратли хотин-қизлар образлари акс эттирилган кино ва саҳна асарлари яратишни буюрди.

Янги ўқув йилидан 23 минг магистр қизнинг контракт пуллари бюджетдан тўлаб берилади

Президент Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилидан магистратурада ўқиётган 23 минг нафар қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қопланишини маълум қилди. Бунинг учун 200 млрд сўм ажратилади.

Фирибгарлар ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ечиб олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сохта сайтини яратишган

Фирибгарлар ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ечиб олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сохта сайтини яратишган.

Йўловчи Ўзбекистондан норин ва шашликда яширилган 300 минг долларни олиб чиқмоқчи бўлган. Видео

Тошкент аэропортида рейслардан биринининг йўловчиси Ўзбекистондан норин ва шашликда яширилган 286.9 минг долларни олиб чиқмоқчи бўлган.

Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинади

Президент Ўзбекистондаги 9309 та маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилиниши, улар аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвишига жавоб беришини маълум қилди. Давлат раҳбари шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича фармонни имзолагани, қўмитанинг ҳудудий раҳбарлари ҳокимга ўринбосар бўлишини айтди.

Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ҳомиладорлик нафақасини тўламаслик учун тадбиркорлар аёлларни ишга олмаслигини танқил қилди. Таъкидланишича, 1 сентябрдан хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам ҳомиладорлик нафақаси давлат томонидан кафолатли тўлаб бериладиган тизим яратилади.

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг «C5+1» шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда иқтисодиёт, хавфсизлик, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, шунингдек, Афғонистондаги вазият юзасидан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди

Президент фармони билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига Абдулла Қўлдошев тайинланди. У маҳалла вазири лавозимига ўтган Турсинхан Худайбергенов ўрнини эгаллайди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди, унга Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилади

Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Президент фармони билан Зулайҳо Маҳкамова қўмита раҳбари ва бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Турсинхан Худайбергенов маҳалла вазири лавозимига тайинланди

Турсинхан Худайбергенов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. У 2018 йилнинг апрелидан бери ФВВга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Россия ва Беларусь хоккей, баскетбол ҳамда гандбол бўйича халқаро мусобақалардан четлатилди

Россия ва Беларусь терма жамоалари хоккей бўйича халқаро турнирлардан четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) сайтида хабар қилинди.

«Тинчликдан бошқа йўл йўқ». Қозоғистон президенти Украинадаги ҳолат ҳақида

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги воқеаларга муносабат билдириб, Россия ва Украина музокаралар столида ўзаро тил топишиб олиши кераклигини айтди. «Биз ҳар иккила давлатни ҳам музокаралар столида тил топишишга чақирамиз.

Боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Хабар бериб ўтганимиздек, Болгариянинг София шаҳрида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "Станжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

16 ёшли ҳиндистонлик гроссмейстер шахмат бўйича жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди

Ҳиндистонлик 16 ёшли гроссмейстер шахмат бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.Champions Chess Tour турнирлар серияси доирасидаги Airthings Master онлайн-мусобақасида 16 ёшли Рамешбабу Прагнанандҳа 39-юришда норвегиялик шахматчини мағлуб этди.

Ёшларимиз Осиё чемпионатини бешта медаль билан бошлашди

Ўсмирларимиздан сўнг қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам пойтахтимизда ўтаётган қитъа биринчилигини муваффақияти бошлади. Бугун жамоамиз 2 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.

Қайси давлатлар Россия учун ўз ҳаво ҳудудларини ёпди?

Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида турли давлатлар ўз ҳаво ҳудудини Россия фуқаро авиацияси учун ёпишни бошлади. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқининг барча 27 та аъзо-давлати рус самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси европалик мутахассис билан шартнома имзолади

Ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон дзюдо федерацияси катта марраларни забт этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Федерация халқаро майдондаги натижаларни янада кучайтириш мақсадида германиялик мутахассис билан шартнома имзолади.

Дунёда ўз мустақиллигини эълон қилган, бироқ тан олинмаган ёки қисман тан олинган қандай ҳудудлар бор?

Россия 22 февраль куни ДХР ҳамда ЛХР мустақиллигини расман тан олганлигини эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти мазкур ҳудудларни Украина ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди.

Миллат саломатлиги сари янги одимлар

Инсон қадри устувор бўлган жамиятда тилга олинажак қадрнинг энг олий омили бу – саломатликдир. Тиббиёт билан бир қаторда бу борада дари-дармон таъминоти ва унинг ишлаб чиқарилиши алоҳида ўринга эга.

Странжа кубоги-2022. Медаллар бўйича Ўзбекистон 1-ўринни эгаллади

22-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Странжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. "Кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган мазкур турнир ўз тарихида 73-маротаба ташкил этилди.

Авлиёлар маскани қадим Бухоро зиёрат ва ички туризм ярмаркасига мезбон бўлди

Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мажмуасида Ички ва зиёрат туризм ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда соҳа мутасаддилари қаторида Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларидан туристик операторлар, меҳмонхона бизнеси вакиллари, шунингдек, ҳунармандлар, сайёҳлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Странжа-2022: Жамоамиз мусобақани олтита олтин медаль билан якунлади

Оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов (+92 кг) бугунги финал жангини ғалаба билан якунлади ва делегациямиз ҳисобига олтинчи олтин медални тақдим қилди. +92 кг: Лазизбек Муллажонов – Нелвие Тиафак  5:0 Жамоамизнинг “Странжа-2022” мусобақасида қўлга киритган медаллари: Олтин медаллар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов-57 кг: Абдумалик Халаков-63,5 кг: Мужибилло Турсунов-80 кг: Одилжон Аслонов-92 кг: Мадияр Саидраҳимов+92 кг: Лазизбек Муллажонов Бронза медали: -52 кг: Турсуной Раҳимова Манба: Olympic.uz

Осиё чемпионатидан сўнг тоғ чанғичиларимиз халқаро мусобақада муваффақият қозонишди

Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионатидан сўнг иштирокчи мамлакатлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 4 та медални қўлга киритди.

Юртдошларимизнинг Осиё чемпионатидаги ғалабали иштироки давом этади

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бугун ўтказилган баҳслардан сўнг ўсмирлар дастурига якун ясалди.

Бугун яна бир ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Бугун Лазизбек Мулложонов "Странжа" турнири финалида германиялик Нелви Тиафакка қарши рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 22:30дан сўнг бошланади.

UFC. Ислом Махачев америкалик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Тошкент вақти билан 27 февраль тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Вегас 49 мусобақаси бўлиб ўтди.Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида вакиллари Ислом Махачев (22-1) ва Бобби Грин (29-13-1) ўртасида кечди.

Комилжон Тўхтаев Осиё чемпионатини олтин ва кумуш медаллар билан якунлади

Хабар берганимиздек, тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз Ливанда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этди. Унда Пекин-2022 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Комилжон Тўхтаев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Странжа-2022. Ўзбекистон бугун 5та олтин медални қўлга киритди

Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича "Странжа кубоги" мусобақасида бугун финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Кундузги дастурда 3 нафар спортчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барча чемпионлик нашидасини суришди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.