1999 йилда Тошкентдаги террорчилик ҳаракатларида иштирок этган жангари 20 йилга қамалди

Тошкентда 1999 йилда содир этилган террорчилик ҳужумларида иштирок этган террорчининг суд жараёни ниҳоясига етган.

Украина атрофидаги воқеалар фонида хорижий давлатлар раҳбарлари муносабати

Турли давлатлар раҳбарлари Россиянинг Украинага босқинидан кейин вазиятга ўз муносабатларини билдиришмоқда. Давлат раҳбарларининг аксарияти ўз чиқишларида РФнинг ҳаракатларини қоралаб, Украинага ёрдам бериш зарурлигини таъкидлашган.

Олимларимиз коронавирусга қарши тўртта вакцина устида ишлаяпти — Абдулла Арипов

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбекистонлик олимлар коронавирусга қарши тўртта вакцина яратиш устида ишлаётганини маълум қилди. «Дунёдаги ҳеч қайси вакцинадан нусха олинмаган, алоҳида ўзининг структураси белгиланган вакцина турлари ишлаб чиқиляпти», — деди у.

НАТО Украинадаги вазият жиддийлашуви фонида шошилинч йиғилиш чақирмоқда

НАТОга аъзо давлатлар вакиллар пайшанба куни эрталаб Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви туфайли шошилинч йиғилиш чақириш қарорини қабул қилди. Сал аввал НАТО раҳбари Йенс Столтенберг РФнинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаши ҳақида баёнот билан чиққан эди.

Странжа-2022. Бугун 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган "Странжа" мусобақасида бугун бешинчи кун жанглари ўтказилади. Унда етти нафар спортчимиз рингга кўтарилади.

Странжа-2022. Лазизбек Муллажонов ярим финалда, Саиджамшид Жаъфаров эса чорак финал масаласини ҳал қилди

Болгариянинг София шаҳрида 23 февраль, чоршанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа кубогининг тўртинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров швециялик Мажд Алсафади устидан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Стратегик ҳаракат: автосаноат логистика инқирозини қандай енгиб ўтмоқда

“UzAuto Motors” ишлаб чиқариш суръатларини босқичма-босқич ошириб бормоқда. Дунё бўйлаб автомобиллар нархининг кўтарилиши суръати кун сайин ошмоқда.

Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов ярим финалга йўл олди

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг тўртинчи кунги баҳслари 23 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтди. -51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ҳасанбой Дўстматов россиялик Евгений Мартиновга қарши рингга чиқди.

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади

Чоршанба куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурияти талаби бекор қилинди. «Чунки мана вилоятларда ҳам дефакто ҳеч ким ниқоб тақмай қўйди», — деди бош вазир Абдулла Арипов.

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи Афғонистон муаммосига, хусусан, мамлакатнинг муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича умумий ёндашув бўлишига келишиб олди, деди Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев. Аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор йўқ.

МО ва ЕИ махсус вакиллари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари конференцияси якуний баёнотида айтилади.

Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янги рейтинги эълон қилинди

Халқаро дзюдо федерацияси Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Кутилганидек, мусобақада -73 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган Обидхон Нўъмонов катта ўсишга эришди.

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Қобулда «Толибон» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистон орқали ўтаётган транспорт воситалари ва юклар ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқишга келишилган.

Странжа-2022. 23 февраль куни Ҳасанбой Дўстматов ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг тўртинчи кунги баҳслари 23 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтади.23 февраль кунги жангларда беш нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Чоршанба куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди, бу сафар унинг ташрифи 3 кун давом этади. Биринчи рақамли борт эса илк бор Тошкентдан Мўйноққа қўнади.

Пекин-2022: Олимпиадада нечта рекорд қайд этилди?

Якунига етган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари ўрнатилган Олимпиада ва жаҳон рекордлари билан ёдимизда қолади. Умуман олганда, Пекинда 2 та жаҳон, 17 та Олимпия рекордлари қайд этилди.

Странжа—2022. Ҳалаков ва Аслонов кейинги босқичга йўл олди

Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль, Сешанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -80 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Одилжон Аслонов россиялик Темерлан Казиев устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Шавкат Мирзиёев мартда Покистонга бориши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев март ойида Покистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Покистон бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Разоқ Довуднинг сўзларига кўра, ташриф чоғида икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув имзоланади.

Ўсмирларимиз халқаро турнирда иштирок этиш учун Санкт-Петербургга йўл олишди

22-26 февраль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Жамоавий тарзда ўтказиладиган мазкур мусобақада ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этишади.

Қозоғистондаги митинглар сабаб 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Қозоғистонда рўй берган оммавий тартибсизликлар сабаб ҳибсга олинганларнинг 18 нафарини хориж фуқаролари, шу жумладан 14 нафарини ўзбекистонлик ташкил этмоқда, деб хабар берди Қозоғистон омбудсмани.Қозоғистонда январь ойида содир бўлган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар чет эл фуқаролари ҳамон ҳибсда қолиб келмоқда.

ДХХ жойларда гиёҳванд моддалар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Узун туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистон Республикасидан 5 кг 593 гр.

Комилжон Тўхтаев етакчилигидаги тоғ чанғичиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди

24-25 февраль кунлари Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган жамоамиз бугун тунда Ливанга йўл олди.

Боксчиларимиз Болгарияда мағлубиятсиз одимлашмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси София шаҳрида ўтказилаётган “Странжа-2022” мусобақасида мағлубиятсиз иштирок этмоқда. Навбатдаги кунда рингга кўтарилган 5 нафар вакилимиз кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари белгилаб берилди

Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилиши фармонда туризм хизматларини ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини тубдан ошириш ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтириш, шунингдек, аҳолини спорт ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишга пухта тайёрлаш зарурияти билан изоҳланади. Шу билан спорт соҳасида давлат сиёсатини юритувчи орган олтинчи марта қайта ташкил этилмоқда.

Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди. Жаҳон ҳамжамиятининг муносабати

Россия президенти Владимир Путин Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Зеленский шу кеча қилган видеомурожаатида «Россиянинг хатти-ҳаракатларидан қатъи назар» халқаро миқёсда тан олинган Украина чегаралари «шундайлигича қолишини» қайд этди.

Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов жангсиз кейинги босқичга йўл олди, яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади

Болгариянинг София шаҳрида 21 февраль, душанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -51 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Ҳасанбой Дўстматов италиялик Шиакка Томмазога қарши рингга чиқиши керак эди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 4 йилга дисквалификация қилинди

Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.

Самбо бўйича мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фирдавс Абдухолиқов манфаатлар тўқнашуви иши бўйича 8,1 млн сўм жаримага тортилди

Суд Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовни ўзининг оила аъзоларига қарашли бўлган Sevimli TV`га давлат буюртмаларини берганликда айбли деб топди. У максимум жазога — БҲМнинг 30 баравари (8,1 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Жиззахда катта солиқ инспектори фирибгарликда айбланиб қўлга олинди

Жиззахда тадбиркорга имтиёзли кредит олишда кўмак беришни ваъда қилган катта солиқ инспектори ушланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.