Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Усмонов олиб борди.
2021 йил давомида тижорат банклари томонидан тақдим этилган чакана кредитлар миқдори 40 трлн 520,9 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 12 трлн.сўмга (ёки 42%га) кўп ажратилган. Шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахсларга расмийлаштирилган микроқарзлар ҳажми 2021 йилда ипотека кредитлари ва автокредитларни ортда қолдириб, 9,95 трлн.сўмни ташкил этган ҳамда аввалги йилга нисбатан 4,1 трлн.сўмга ёки 71%га кўп ажратилган.
Aлександр Лукашенко Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ ҳудудидаги айрим давлатлар 15 йилдан сўнг Россия ва Беларусни ўз ичига олган Иттифоқ давлати таркибига кириши мумкинлигини тахмин қилди. Унинг сўзларига кўра, бу «мустақил эмас, балки суверен давлатлар» бирлашмаси бўлади.
Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Хабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари бўлди. У Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқовнинг ўғли.
ЎзМТРК тасарруфидаги телеканаллар бугун Пекин-2022 олимпиадаси дастуридан ўрин олган қуйидаги мусобақаларни трансляция қилади. Манба: stadion.uz
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг тўртинчи куни мусобақа давомида энг кўп медаллар ўйналадиган кун экани билан янада аҳамиятли. Бугун мухлислар 10 та йўналишда Олимпия чемпионларини қарши олишади.
Хитой пойтахтида давом этаётган қишки Олимпия ўйинларида учинчи кун ортда қолди. Бугунги баҳслар якунига кўра, медаллар жамғаришда умумжамоа ҳисобида пешқадам ўзгарди.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси биринчи ўринбосари Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди. Қашқадарё ҳокими туманнинг олдинги раҳбари Мақсуда Мустафоева ҳокимлиги пайтида йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталди.
Адлия вазири президент фармони билан ҳокимларнинг ер ажратишига тақиқ қўйилган даврда Тошкент вилоятида 781 гектар ер тадбиркорга вақтинча бириктириб берилганини маълум қилганди. Вилоят ҳокимлиги эса бунга муносабат билдириб, ер ажратиш қонуний бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб WТ йўналиши бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади.
7 февраль, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг учинчи куни. Ушбу кун дастурида терма жамоалар 9 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади. Ҳозирда Қарши шаҳридан 176 км узоқликда жойлашган XIV аср зиёратгоҳи ва масжиди бўлган “Лангар ота” ҳамда «Майданак» обсерваторияси ҳудудигача бўлган йўл, электр таъминоти, сув ва оқова сув инфратузилмаси ўрганилиб, тегишли лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж «Катта Дубулға» турнири совриндорига айланди. Қорақалпоқ ўғлони бронза медали учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди.
Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж «Катта дубулға» турнири совриндорига айланди. Қорақалпоқ ўғлони бронза медали учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди. Такидлаш жоизки, Шарофиддин Болтабоев бронза медаль билан бирга 500 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев президентнинг неча фоиз йўл ёқаларига дарахт экилгани ҳақидаги саволига нотўғри жавоб берди. Жавобни эшитган Шавкат Мирзиёев ундан: «Математикани қаерда ўқигансиз», — деб сўради.
Хитой пойтахтида ўткаётган қишки Олимпия ўйинларининг иккинчи куни ҳам ортда қолди. Маълум қилганимиздек, ушбу кунда бир қанча медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.
Париж татамиларида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда. Бироз аввал -90 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Давлат Бобонов бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида италиялик Кристиан Парлатини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди.
Париж «Катта Дубулға» турнирининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари ўз якунига етиб бормоқда. Ҳозиргина -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев финал йўлланмаси учун кечган беллашувда япониялик кучли дзюдочи Сотаро Фуживарага қарши баҳс олиб борди.
Париж «Катта Дубулға» турнирининг иккинчи кунги беллашувлари муросасиз кечмоқда. Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи куни. Йилнинг илк «Катта Дубулға» мусобақасида бугун уч нафар дзюдочимиз медаллар ҳамда рейтинг очколари учун баҳсларга киришади.
Ўзбекистон президенти ва ХХР раисининг Пекиндаги учрашувида камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Томонлар беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини ҳам имзолади.
Бугун Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иккинчи кун баҳслари бўлиб ўтади. Режага кўра, унда 7 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади.
Франция пойтахти Париж шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнир қизғин курашлар остида давом этмоқда. Ҳозиргина ҳамюртимиз Шаҳрам Аҳадов чорак финал учрашувини ғалаба билан якунлади.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг дастлабки уч йўналишида медаллар жамланмаси ўз эгаларини топди. Эътиборлиси, унда норвегиялик спортчилар олтин дублни қайд этишди.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг дастлабки уч йўналишида медаллар жамланмаси ўз эгаларини топди. Эътиборлиси, унда норвегиялик спортчилар олтин дублни қайд этишди.
Президент Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиши доирасида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Миср президентлари, шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиши доирасида бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди.
Пекиндаги "Қуш уяси" номли Миллий стадионда XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳозиргина тадбир якунланиб, мусобақа машъаласи ёқилди ва Ўйинларга расман старт берилди.
Стратегик ривожланиш, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентликларида раҳбар лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3 февралдаги бир қатор қарорлари билан учта агентликда тайинловлар амалга оширилди.
Равшан Эрматов Олимпия шаҳарчасидаги Ўзбекистон делегациясининг офисига ташриф буюрди. ЎФА биринчи вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси истиқомат қилаётган Янсин шаҳрига келиб, у ердаги шароитлар билан танишди.
Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.