Қўшимча 14 та қатнов 26 декабрь кунидан бошланади.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида 26 декабрь кунидан ва 2023 йилнинг 8 январь кунигача юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 14 та қатновлари йўлга қўйилади. Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
— 767-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши — Самарқанд 11:06 — Тошкент 13:16;
— 768-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши — Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
“Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш, чипталарни эса электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин: Chipta.railway.uz”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.