Афғонистондан ўтган авиатехника «ҳукуматлар ўртасидаги муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда» — АҚШ элчиси

Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган йили олиб ўтилган ҳарбий авиатехника келажагига доир музокаралар ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник маълум қилди.

«Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкор танлашда эркин бўлиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз» — Жозеп Боррель

Марказий Осиёдаги ҳамкорлар, худди Европа каби, стратегик автономликни истайди, Евроиттифоқ уларнинг тарихий ё жуғрофий ўзига хосликлардан қатъи назар бирор бир халқаро ҳамкорга муте бўлиб қолмаслик истагини ҳурмат қилади, деди ЕИнинг олий вакили Жозеп Боррель Самарқанддаги анжуманда.Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқлик бўйича «Барқарор ўсиш учун глобал дарвоза» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Украинадаги уруш Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради — Боррель

Россиянинг Украинага агрессияси Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради, чунки халқаро ҳамкорлик издан чиқади. Европа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррелнинг фикрича, ҳамкорликнинг мустаҳкамланишигина уруш сабаб юзага келган инқироз оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам беради.

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин

ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади. Унда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий битимни ратификация қилиш ҳамда маҳкумлар ҳуқуқлари борасидаги қатор қонунлар кўриб чиқилади.

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов Адлия вазирлигига раҳбар бўлди. У шу кунларда президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Русланбек Давлетовнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича конференцияси (COP27)да нутқ сўзлади. У Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди ва Ўзбекистон «яшил» иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали иқтисодий тараққиётга эришишни мақсад қилганини таъкидлади.

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Владимир Норов унга янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Турсинхан Худайбергенов лавозими ўзгарди

Президент 2016 йил декабрдан буён фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Турсинхан Худайбергеновни ўзининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси этиб тайинлади.Ўзбекистон президентининг фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Фурқат Сидиқов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Баҳромжон Аълоев ТИВ раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгарди.

Депутатлар Қирғизистон билан чегара ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ўзбекистон нима эвазига нима олади?

Қонунчилик палатаси Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасининг айрим участкалари ҳамда Андижон (Кампир-обод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллади. Бош вазир Абдулла Арипов ҳудудлар алмашинуви тафсилотларини маълум қилди.

Саида Мирзиёева президент Администрациясининг ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди

Президент фармойиши билан Саида Мирзиёева президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.

Шавкат Мирзиёев Истанбулда содир этилган портлаш сабаб Туркия президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия йўллади.

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди

Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида аъзо давлатлар ўртасида Савдони енгиллаштириш стратегияси тасдиқланди ва Соддалаштирилган божхона коридорлари тизимини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фондини қисқа муддатларда ташкил этишга қарор қилинди.

Фото: ТДТ аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари Самарқандда учрашди

Самарқандда 10 ноябрь куни Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгриянинг биринчи хонимлари махсус ташкил этилган «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрди.10 ноябрь куни Самарқанд саммити меҳмонлари учун ўтказилган маданий дастурда Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўған, Озарбойжон президенти рафиқаси, мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева ҳамда Венгрия бош вазирининг рафиқаси Анико Левайни иштирок этди.

«Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади» — Владимир Норов

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Шимолий Кипр ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.

Эрдоған ва Бердимуҳамедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди

Мукофотларни топшираркан, Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг «туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлашдаги жонбозлиги»ни, Бердимуҳамедовнинг «ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсаётган маърифий асарлари»ни қайд этиб ўтди. Марҳум адиб Чингиз Айтматов Алишер Навоий мукофоти билан тақдирланди.

Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамлаштириш маркази ташкил этилиши мумкин

ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг Рақамлаштириш марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Тузилма савдо, транспорт, сув ресурсларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа тармоқлар учун зарур рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Мирзиёев: «Жаҳондаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти»

Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида «сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти», дея таъкидлади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласи ҳеч қачон назардан четда қолмаслиги ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди.

2023 йил — Туркий цивилизациянинг юксалиш йили бўлади

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. «Мен ишонаман, Туркий дунёни буюк келажак кутмоқда», — деди у.

«Биз ҳар қандай қийинчиликларни дўстлик орқали енгиб ўтишга қодирмиз». Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ҳақида

ТДТ саммитида Шавкат Мирзиёев аъзо мамлакатлар бугунги кунда кескин геосиёсий зиддиятлар ва глобал иқтисодий инқироз билан боғлиқ синовларни бошдан кечираётганини таъкидлади. «Қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Адлия вазирлиги Тошкент бюджетига оид ҳужжатлар «ўчирилган» бўйича изоҳ берди

Адлия вазирлиги E-qaror порталида Тошкент ҳокимлигининг шаҳар бюджетига оид ҳужжатлари аввал «ўчирилгани», сўнгра қайта тиклангани юзасидан изоҳ берди. Вазирлик маълумотларига кўра, фақат ҳокимлар ҳужжатларни эълон қилиш ва улардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқига эга.

«Янги дунё тартиби учун кураш мамлакатларимиз хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солади» — Владимир Норов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотини суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликка таҳдидларни енгиш учун биргаликдаги имкониятларни оширишга чақирди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.

Туркия президенти Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

ТИВ Украина разведкасининг Ўзбекистон урушда Россияга кўмаклашаётгани ҳақидаги баёнотини асоссиз деб атади

Ўзбекистон ТИВ Украина элчиси билан учрашувда, Украина Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон санкция чекловларини четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бергани ҳақидаги «асоссиз баёноти» юзасидан «жиддий хавотир билдирди».10 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.