Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Бу борада ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ҳамда сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифадир, дея таъкидлади президент.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида, жумладан, Ашхободда «Тошкент» боғини очиш ва Чегараолди савдо марказини қуриш бўйича лойиҳани биргаликда бошлаб бериш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 18-октябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
Душанбеда чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида ҳамкорликка бағишланган конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин муносабатлар минтақадаги умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш имконини беришини таъкидлади.
«Газета.uz» президент матбуот хизмати фотосуратларида тақдимот слайдлари хиралаштирилаётганига эътибор қаратди. Тақдимот суратлари туфайли журналистлар муҳим лойиҳалар ҳақидаги хабарларни тўлдириш имконига эга бўлишарди.
Шавкат Мирзиёев 20−21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади. Икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилади.
Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда. Унинг таъкидлашича, дунёдаги янги хатарлар шароитида ҳамкорликда янги — «Термиз-Пешовар» ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» логистика йўлакларини ривожлантириш муҳим.
Ўзбекистон президенти Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида ўзаро савдо йўлидаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш ва янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантиришга чақирди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг I конгрессини келаси йили Ўзбекистонда ўтказишни ҳам таклиф қилди.
Сенат раиси зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар пакети тайёрлангани ва яқинда президентга ахборот берилишини маълум қилди. «Жамоатчилик вакиллари „Ҳамма жим ўтирибди“, деган фикрда бўлмаслиги керак», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева.
Остонада ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлади. Унда президент янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.
Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.
10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.
Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни зиддият ҳал бўлгунига қадар Украинага бормасликка яна бир бор чақирди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади.
Шавкат Мирзиёев 12−14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради. Саммит доирасида Вьетнам ва Покистон етакчилари билан ҳам музокаралар ўтказади.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарль Мишель Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Давлат раҳбари шу куннинг ўзида амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Ўзбекистон президенти МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.
Алишер Қодиров собиқ ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотидан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий муаммолар пайдо бўла бошлаганини айтди. «Ўзбекистоннинг шимолдан океанга очилиш йўналиши бир ҳафтага махсус фалажлантирилди», — деди у.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибида «минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган».
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни «халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, қолаверса 70 ёшга тўлгани учун «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлади.Президент фармони билан Россия президенти Владимир Путин орден билан тақдирлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.
Пайшанба куни Афғонистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул квотаси қарийб 70 фоизга оширилганини олқишлади ва олий ўқув юртларида ўқиш учун қизларга тенг миқдорда ўрин берилишига умид билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди.
Сенат 7 октябрдаги ялпи мажлисда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ва янги таҳрирдаги стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Қолаверса, Оролбўйи минтақаси бўйича ҳукуматга юборилган сўров натижаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи муҳокама қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.