Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.

Фото: Ўзбекистон ва Венгрия президентлари учрашди

Венгрияда расмий ташриф билан бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни Будапештда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Будапештга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган.

Тошкент марказида тезликни 50 км/соатгача тушириш режалаштирилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш масаласини Кенгашнинг навбатдаги сессиясига киритишни кўзлаяпти.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.Рахимов Шавкатжон Жўраевич Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси в.б. Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо 3−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга келади. У расмийлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Президент транспорт соҳасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди. «Агар биз транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлай олмаймиз», — деди у.

«Ўзбекчорванасл» директори меҳмонхонадаги номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди

«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Атамурадов меҳмонхонада содир этган номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди. Сешанба кунги йиғилишда буни эълон қилган президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков шундай қўшимча қилди: «сизнинг чет элдаги саргузаштларингизни ҳам юборишди».

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномангизни топширинг». ПА раҳбари ҳокимлар ишдан олинганини қандай маълум қилди?

Сешанба кунги видеоселектор йиғилишида президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бешта туман ҳокими ишдан бўшатилганини маълум қилди. У ўз нутқида ҳокимлар «бутун давлат тизими ва президент командасини обрўсизлантиришга олиб келганини» таъкидлади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов президент қарори билан ўзгаларни ҳақорат қилгани, ҳокимларга қўйилган талабларни бажармагани ва ўз фаолиятини давлат сиёсатига мос равишда ташкил этмагани учун жаримага тортилди.Ўзбекистон президентининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани учун лавозимидан озод қилинди. Президент тегишли қарорни имзолади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Жаҳон банки вице-президенти билан учрашади

Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди. Унга кўра, давлат раҳбари душанба куни электротехника саноатида вазифалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботини тинглайди.

Дания Ўзбекистонда фахрий консуллик очади

Дания ҳукумати Ўзбекистонда фахрий консуллик очишга қарор қилди. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирларининг музокараларида маълум қилинди.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ минбарида нутқ сўзлади. Вазир нутқи давомида иқлим ўзгариши, таълим, яшил иқтисодиёт, конституциявий тузатишлар ва Тараққиёт стратегияси борасида гапирди.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Президент дам олиш кунлари Бўстонлиқ йўлида тирбандликлар бўлишини танқид қилди. «Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз?

«Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Уларни шахсан ўзим назорат қилиб олдирдим» — президент

Шавкат Мирзиёев Нурафшонда халқ вакиллари билан суҳбатда Қирғизистон билан чегара борасидаги келишувларга тўхталиб ўтди ва илгари чегара ҳудудларда миналар бўлганини айтди. «Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига.

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги вазият юзасидан фикр алмашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Улар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеани муҳокама қилди.

«Ўзбекистон БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда етакчи ўринни эгаллайди» — Антониу Гутерриш

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТнинг Нью-Йоркда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.

Politico: АҚШ келишув эвазига Ўзбекистонга афғон самолётларини бериши мумкин

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистонга «чегара хавфсизлиги ва терроризмга қарши кураш соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш» бўйича норасмий келишув эвазига афғон самолётларининг бир қисмини бериши мумкин, деб ёзади Politico нашри.АҚШ Афғонистондаги терроризмга қарши курашда ёрдам эвазига Тожикистон ва Ўзбекистонга 50 тагача ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 19−24 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлайди.2022 йил 19−24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюради, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистон хавфсизлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини илгари сурди

Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида сўзлаган нутқида Самарқанд бирдамлик ташаббусини эълон қилди. «Ундан мақсад — умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамай келишилган ёндашувлар ва қарорларни излашга тайёр бўлган барчани глобал мулоқотга жалб қилишдир» — деди Шавкат Мирзиёев.

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан музокара ўтказди

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди. Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.

«Фаровонликка эришиш учун тажрибалар ўтказишимиз ва ҳамкорлик қилишимиз керак» — Матилда Димовска

Ноаниқликлар шароитида инсон тараққиёти бўйича ютуқларга эришиш қийин вазифага айланиши мумкин. Тенгсизликларни бартараф этиш ва одамларнинг эркинликларини кенгайтириш орқали келажакда улар фаровон яшайдиган келажакни қуриш мумкин.

Термизда Афғонистон учун гуманитар фонд ташкил этиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасида гапирди. Хусусан, Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондни Термизда — у ердаги транспорт-логистика хабидан фойдаланган ҳолда, биргаликда таъсис этишни таклиф қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.