Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Цзиньпин, Раисий ҳамда Путин билан музокаралар ўтказади

Ўзбекистон президенти шу ҳафта ШҲТ саммити доирасида Самарқандда ХХР раиси Си Цзиньпин, Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Улар ўзаро ҳамкорликдан ташқари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

ШҲТ саммитида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда — Шерзод Асадов

Шу ҳафта Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Улар қаторидан Эронни ташкилотга киритиш учун мажбуриятлари, ШҲТнинг кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкорлари аъзолигини кенгайтиришга оид ҳужжатлар ўрин олган.

Ўзбекистон президенти Буюк Британия қиролини тахтга ўтиргани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия қироли Чарлз III`га тахтга ўтиргани муносабати билан табрик йўллаб, дўст Бирлашган Қироллик халқига тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз III`га унинг тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади.

«Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Афғонистонни «ШҲТ маконининг ажралмас қисми» деб атади. «Унга биргаликда ёрдам қўлини чўзиш, минтақавий ва глобал тараққиёт жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашиш ва шу орқали кўп йиллик инқироздан чиқиши учун қулай шароит яратиш — бизнинг маънавий бурчимиздир», — деди у.

Шавкат Мирзиёев: ШҲТ — «айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор макон»

Ўзбекистон президенти ШҲТни «маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштира олган ўзига хос давлатлараро тузилма», деб атади. Шу сабабли ташкилотга қўшилиш истагидаги давлатлар сони ортиб бормоқда, деди у.

Президент — жаҳондаги «глобал ишонч инқирози» ҳақида

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Самарқанддаги саммити арафасида эълон қилинган мақоласида халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётганини таъкидлади. У «глобал даражада ишончнинг чуқур таназзулга юз тутаётганини» — асосий сабаблардан бири сифатида қайд этди.

Ўзбекистон Афғонистонга 58 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Афғонистонга 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Юклар Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди.

Аёл раҳбарларнинг халқаро саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинди

Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ давлатлари парламентларининг аёл раҳбарлари саммити якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди. Саммит COVID-19 пандемияси оқибатлари, гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқларини парламентар даражада белгилаш мақсадида ўтказилди.

Владимир Норов ташқи ишлар вазири бўлди

Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. У 27 апрелдан буён ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га йўллаган ҳамдардлик мактубида Елизавета II`ни 70 йилдан ортиқ вақт давомида «мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган буюк давлат арбоби эди» деб атади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироличаси Елизавета II оламдан ўтгани муносабати билан унинг ўғли Карл III`га ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон янги глобал муаммоларга тайёр бўлиши керак — БМТТД

32 йил ичида илк марта БМТТДнинг Инсон тараққиёти индекси 2 йилдан бери кўп мамлакатларда инқирозлар туфайли пасайиб бормоқда. Ўзбекистонда эса ушбу индекс ўсишни қайд этмоқда.

«Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Асосий тартиб ва чекловлар

9 сентябрдан «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Унга кўра, бир қанча янги тартиб ва чекловлар ўрнатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев парламентлар аёл раҳбарларининг халқаро саммитида доирасида мамлакатда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ раиси ва бош котибини қабул қилди. Шунингдек, Озарбайжон, Туркманистон парламент раҳбарлари, Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди.

«ШҲТ Ғарбга қарши ташкил этилмаган» — Ўзбекистоннинг ташкилотдаги миллий координатори

ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.ШҲТ — Ғарбга қарши яратилган ташкилот эмас, Самарқандда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари саммитининг кун тартибида глобал геосиёсий инқироз билан боғлиқ масалалар йўқ.

«Келажакда дунёда қандай сиёсий-иқтисодий тартиб ҳукмрон бўлишини ҳеч ким башорат қилолмаяпти» — Танзила Нарбаева

Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева пандемия ва жаҳондаги геосисёсий вазият туфайли келажак қандай бўлишини башорат қилиб бўлмаётганини таъкидлади.

«Россия сиздан фойдаланишига йўл қўйманг» — Украина ташқи ишлар вазири Марказий Осиё мамлакатларига

«Миллий манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун 1-навбатда Россиядан қўрқувни четга суриб қўйишингиз керак», деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Марказий Осиё давлатлари журналистларига. Унинг айтишича, уруш тугагач, Украина минтақа давлатлари билан муносабатларга янги динамика бериш ниятида.

Ўзбекистон президенти миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади

Сенатнинг 32-ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади. Унда ташқи меҳнат миграцияси, пенсия таъминоти, электрон тижоратга оид қонунлар кўриб чиқилади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатда Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон ТИВ Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир бўлган портлашни қоралади

5 сентябрь куни эрта тонгда Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, уни худкуш террорчи амалга оширган. Икки нафар дипмиссия ходими ва тўрт нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди.

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Қолаверса, сентябрь ўртасида Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади. «Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади баёнотда.

Ўзбекистон Россияга қарши санкцияларга риоя қилмоқчи — АҚШ элчиси

Ўзбекистон расмийлари Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш истаги борлигини ва уларни четлаб ўтувчи давлатга айланиш ниятида эмаслигини тасдиқлади, деди АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Дэниел Розенблюм. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати АҚШ билан санкциялар режими бўйича маслаҳатлашган.

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Маҳаллий туристларга кешбэк берилади, такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади, автотранспортларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ўзгаради, автомобиль ишончномаси онлайн тузилади, кўп квартирали уйларнинг зилзилага чидамлилиги текширилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. У Янги Ўзбекистон деганда ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини таъкидлади.

Нозимжон Холмуродов ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.Президент қарори билан Нозимжон Қосимович Холмуродов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди ИТСВ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко бир-бирини табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони телефон орқали туғилган куни билан табриклади, Беларусь раҳбари бунга жавобан Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан қутлади.Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

АҚШ элчиси — сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Alter Ego`га берган интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва таълим соҳалари ҳақида гапирди. У қатор ижобий ўзгаришларни санаб ўтди ва энг улуғвор ислоҳотларнинг ҳали ўз самарасини бермаганини таъкидлади.

«Жамоатчилик фикрини олиш жуда муҳим». АҚШ элчиси — Конституциянинг 90-моддасига ўзгартишлар киритилиши ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари президентлик муддатларини ўзгартиришнинг «фойда ва хатарларини диққат билан кўриб чиқишларига» умид билдирди. Бу борада баҳс-мунозаралар борлиги яхши, дея қайд этди у.

Президент бир қатор чет эл фуқароларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Улар орасида Туркия вице-президенти, Россия бош вазири ўринбосари, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари вазирлари, АҚШ ва Озарбайжон элчилари ва бошқалар бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.