Президент фармони билан Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклади. Томонлар минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Европа Иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Депутатлар 16 июлдан бери бўш турган қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитовнинг номзодини маъқуллади. У бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Президент Шавкат Мирзиёев Урганчга етиб борди. У саркарда Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали очилишида иштирок этади.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилди. Уларда «Алоқабанк» ва «Ўзбектелеком» жойлашган.
Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради.
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов ва ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.
Сурия президенти Башар Асаднинг Самарқанддаги ШҲТ саммитига ташрифи муҳокама қилинмади, деди Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов. Аввалроқ ОАВ унинг саммит доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Давлат органларида блокчейн технологиясини қўллаш аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликларни камайтириш ва олдинга «сакраш»га ёрдам беради, дея ёзади ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска.Давлат хизматларини рақамлаштиришда шаффофликни ошириш ҳамда коррупция ва порахўрлик ҳолатларини камайтириш орқали давлат муассасаларига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг янги раиси этиб Аманбай Оринбаев сайланди. У аввалроқ ИИВ раҳбари ва Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Шавкат Мирзиёев икки ой олдинги Нукус воқеалари негизида аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммолари ётганини таъкидлади. «Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар „халқни рози қилиш“ деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», — деди у.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев номзоди таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдурахманов эгаллади.
Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланди.Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгесидаги бўш қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда республика парламенти матбуот хизмати.
Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган — никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун бир ойлик муддатни бекор қилишга оид қонунни қайта кўришдан олиб ташлашни бекор қилди. Депутатлар қонунни Сенатни четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри президентга киритишни таклиф қилди, бироқ Спикер шошмасликка чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига йўллаган мурожаатида дунёда янги узоқ муддатли кескинлик ўчоқлари шаклланаётганини қайд этди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов хавфсизлик таҳдидларига қарши биргаликда курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди. «Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик.
Ўзбекистон президенти «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилиш маросимида иштирок этди. «Улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити учун қурилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази очилмоқда. Президент тантанали маросимда иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Ҳокимлар мулк ҳуқуқига оид қарорларни бекор қилишига йўл қўйилмайди, илк бор хато қилган кичик бизнес вакиллари жазоланмайди, ССП тубдан ўзгаради, ҚҚС 12 фоизга туширилади — «Газета.uz» Шавкат Мирзиёев ишбилармонлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришларни тақдим этади.22 август куни пойтахтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи маротаба тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидқаҳҳор Холхўжаев пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими бўлди. Шунингдек, янги прокурор ва туман ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди.
Якшанба куни РФнинг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотидаги таклифларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади. Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни тадбиркорлар билан учрашади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда.
Президент қарори билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилди. Шавкат Мирзиёев ишбилармон доира вакиллари билан очиқ мулоқот олдидан 100 нафар тадбиркорни мазкур мукофот билан тақдирлади.
«Юксалиш» ҳаракати «Мамлакатни узоқ муддат бошқарган лидер-реформаторлар» сарлавҳаси остида инфографика эълон қилди. Айрим сиёсатчиларнинг мазкур рўйхатга киритилиши саволларни туғдиряпти, деб ёзмоқда колумнист Комил Жалилов.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб баёнот берди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.