Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик

Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари болалар ҳуқуқлари бўйича вакилларининг биринчи халқаро форумини қабул қилмоқда

ТОСҲКЕНТ, 2025 йил 11-сентабр — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили, БМТ Болалар жамғармаси (УНИCЕФ) ва Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида «Марказий Осиё мамлакатларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари: болалар омбудсманларининг минтақавий ҳамкорлиги истиқболлари» мавзусида Марказий Осиё мамлакатлари омбудсманларининг биринчи халқаро форуми ўтказилмоқда.

Икки кунлик форум ишида Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон болалар омбудсманлари, шунингдек Норвегия, Хорватия болалар омбудсманлари ҳамда Йевропа болалар омбудсманлари тармоғи (ЕНОC)га раислик қилаётган Финляндия болалар омбудсмани иштирок етмоқда.

Форумдан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатлари болалар омбудсманларининг мулоқоти ва ўзаро ҳамкорлиги учун самарали минтақавий платформа яратишдир. Ушбу платформа бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида конструктив тажриба алмашишга, умумий муаммоларни самарали ҳал етишга, минтақавий ва трансмиллий таҳдид ҳамда чақириқларга қарши курашишда ягона ёндашувларни ишлаб чиқишга, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари болалар омбудсманлари институтлари салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик
«Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари минтақада барқарорлик, ҳамкорлик ва тараққиёт маконини изчил яратишга қаратилган. Болалар омбудсманларининг минтақавий платформаси айнан шу бирдамлик ва умумий масъулият ғоясининг амалий ифодаси бўлиб, минтақамизнинг бугуни ва келажаги бўлмиш болалар фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлади,» – деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова.

Форум иштирокчилари бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Марказий Осиё мамлакатларининг бола ҳуқуқлари бўйича ваколатли институтлари салоҳиятини кучайтириш мақсадида миллий стратегия ва режаларни халқаро ташаббуслар билан уйғунлаштириш йўлларини муҳокама етмоқдалар. Болалар омбудсманларининг минтақалараро ва халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига алоҳида еътибор қаратилмоқда.

«Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция кўзда тутган оддий ҳуқуқий мажбурият емас, балки биз қандай жамият қураётганимизни белгилайдиган маънавий масъулиятдир. Мамлакатлар ҳамкорлик қилганда, институтлар саъй-ҳаракатларини бирлаштирганида болалар манфаатлари йўлидаги натижалар бир неча баробар ортади,» – деди УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Кастижио.

Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик
Форум кун тартибидан минтақадаги болалар вазиятининг миллий мониторинги; интернет маконида болалар хавфсизлигини таъминлаш; болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларнинг олдини олишнга қаратилган самарали механизмлар ҳамда болаларнинг одил судловдан фойдаланишини таъминлаш каби масалалар ўрин олган.

ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, елчи Aнтти Карттунен таъкидлаганидек: «Ушбу муҳим йиғилиш Марказий Осиёда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда олдинга ташланган катта қадамдир. Бу болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш доимий ҳамкорлик, очиқ муҳокамалар ва бир-биридан ўрганиш зарурлигини ҳамда умумий тушунишимизни кўрсатади. Ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва халқаро ҳамкорлар биргаликда ишлаб, ҳар бир боланинг хавфсизлиги, ҳимояланганлиги ва ривожланиши ҳамда муваффақиятга еришишини таъминлаш учун янада кучли тизимларни яратишимиз мумкин.»
Форум якунида бола ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида минтақалараро ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган Марказий Осиё мамлакатлари болалар омбудсманлари Декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон ташаббуси билан илк бор Тошкентда ташкил етилган Марказий Осиё давлатлари Болалар омбудсманлари форуми ендиликда ҳар йили ўтказилишига келишилди ва 2026 йилда навбатдаги форум Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.