Тошкент метрополитенида янгиланган вестибюллар очилмоқда

Тошкент метрополитенида янгиланган вестибюллар очилмоқда

Тошкентда узоқ вақт ёпиқ бўлиб турган тўртта метро бекатидаги вестибюлларни техник янгилаш ишлари якунланди. 2025 йил 11-декабрдан эътиборан улар яна йўловчилар учун очилади деб «Тошкент Метрополитени» ДУК хабар берди.

Пойтахт аҳолиси билдирган таклиф ва мурожаатлар, шунингдек, йўловчи оқимининг ортиши инобатга олинган ҳолда «Ўзбекистон», «Машинасозлар», «Ғафур Ғулям» ва «Миллий боғ» метро бекатларида аввал кам юклама сабабли ёпиқ турган кириш вестибюлларида техник янгилаш ишлари амалга оширилди.

Тошкент метрополитенида янгиланган вестибюллар очилмоқда
Барча техник тадбирлар тўлиқ якунланди: вестибюллар замонавий тизимлар ва жиҳозлар билан таъминланиб, йўловчилар учун қулайлик ва хавфсизликни кафолатлайди.

2025 йил 11-декабрдан бошлаб ушбу метро бекатларида янгиланган киришлар пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун расман фаолият кўрсата бошлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.