“Чўлиқ” фильми “New York Script Awards” ва “Chicago Script Awards” танловига расман қабул қилинди

“Чўлиқ” фильми “New York Script Awards” ва “Chicago Script Awards” танловига расман қабул қилинди

Ўзбекистон кинематографияси яна бир халқаро ютуқ билан танила бошлади. Режиссёр Жамолиддин Қўзибоев томонидан яратилган “ЧЎЛИҚ” бадиий фильми АҚШда ўтказиладиган икки нуфузли танлов — “New York Script Awards” ва “Chicago Script Awards” учун расман қабул қилинди. Бу хақида Кинематография агентлиги эълон қилди.

“New York Script Awards” — АҚШнинг энг йирик маданий марказларидан бири бўлган Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган, фильм сценарийларига ихтисослашган халқаро танлов. Унда тўлиқ метражли бадиий фильмлар, қисқа метражли лойиҳалар ва сериаллар профессионал мутахассислар томонидан баҳоланади.

Танлов натижалари 2026-йил январь ойида эълон қилиниши режалаштирилган.

“Chicago Script Awards” эса сценарий муаллифлари учун мўлжалланган халқаро танлов бўлиб, унда ишларни киношунослар ва телесоҳадаги экспертлар баҳолайди. Бу танловда асарнинг ижодий ёндашуви, ғояси ва драматик тузилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Фильм ҳозиргача бир қатор халқаро фестивалларда қатнашиб, турли номинациялар ва мукофотларни қўлга киритган. Янги танловларга қабул қилиниши эса унинг янада кенг аудиторияга чиқишига хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.