Фарғона вилояти, Ўзбекистон — Фарғона вилоятидаги Новкент ва Юксалиш қишлоқлари FAO бош қароргоҳи (Рим шаҳрида) томонидан амалга оширилаётган қишлоқларни тан олиш ташаббуси доирасида халқаро эътирофга сазовор бўлиб, FAO Бош директори томонидан сертификатлар билан тақдирланди.
Мазкур эътироф қишлоқларда барқарор ривожланиш, табиий мерос ва биологик хилма-хилликни асраш, шунингдек инновацион ёндашувлар асосида маҳаллий озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш борасида эришилган натижаларни акс эттиради. Натижада ушбу қишлоқлар FAOнинг Рим шаҳридаги бош қароргоҳи ҳузурида фаолият юритувчи MuNe — Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги музейи ва тармоғига киритилди.
«Қишлоғимизнинг халқаро даражада эътироф этилиши биз учун катта шарафдир. Бу аҳолимизнинг анъаналарни асраб-авайлаш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва барқарор даромад манбаларини ривожлантириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларини акс эттиради», деди Новкент МФЙ раиси Азизов Асқарали.
Шу билан бирга, FAO Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда «Келажак авлод учун ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси доирасида инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни давом эттирмоқда.
Мазкур ускуналар маҳсулотларни узоқ муддат сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятларини кенгайтириб, фермерлар даромадини оширишга, ҳосил йўқотилишини камайтиришга ҳамда бозорларга чиқиш имкониятларини яхшилашга хизмат қилади.
Мазкур ташаббуслар FAOнинг Ўзбекистонда инновацияларни илгари суриш, маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини акс эттиради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.