Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 8-мактабнинг 6-синф ўқувчисига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вазирликнинг вилоят бошқармаси ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 28 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли ариза келиб тушган. Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи қўлга олинган ва ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. Тергов олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.