“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди

“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳрида 1–4 апрель кунлари илк бор ўтказилган “Ёшлик баҳори” иқтидорли ижодкор ёшлар форуми якунланиб, ғолиблар тақдирланди.

“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
Тадбир маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ҳамда таълим олаётган 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган 600 нафардан ортиқ ёшларни бирлаштирди. Форум давомида бир қатор ижодий танловлар, фестиваллар, маҳорат дарслари ва семинар-тренинглар ташкил этилди.
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
Унда опера, балет, фольклор, театр санъати, шунингдек, аския ва қўшиқчилик йўналишларида иқтидорли ёшлар ўз маҳоратини намойиш этди. Якуний тадбир пойтахтдаги “Туркистон” саройида бўлиб ўтди.
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
Унда соҳанинг таниқли вакиллари, мутахассислар ва форум иштирокчилари қатнашди. Маросимда ғолиблар турли номинациялар бўйича эълон қилиниб, муносиб тақдирланди. Қўшиқчилик йўналишида Амир Темур ҳаётига бағишланган танловда Ғайбуллаев Жасурбек биринчи ўринни қўлга киритди.
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
Балет йўналишида турли ёш тоифаларида Ардашева Лейла, Садинов Амал ва Кучкаров Абдуғаппор каби иштирокчилар етакчи ўринларни эгаллади. Опера ижрочилари ўртасидаги фестивалда Тўхтаева Ойноз “Энг яхши ёш ижрочи” деб топилди. Шунингдек, Жумаев Сухроб ва Суёнова Бекзода энг яхши эркак ва аёл овози номинацияларида ғолиб бўлди.
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
“Ёшлик баҳори” форуми ғолиблари аниқланди
Аския ва қизиқчилик йўналишларида ҳам ҳудудлар кесимида фаол жамоалар ва иштирокчилар юқори натижаларга эришди. Форум доирасида ўтказилган тадбирлар ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва маданий муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.