Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади: маҳаллалар маълум қилинди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади: маҳаллалар маълум қилинди

Пойтахтнинг Олмазор тумани аҳолиси газ таъминотида вақтинча узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирилди. Hududgaz Poytaxt маълум қилишича, 30 апрель куни қатор ҳудудларда режалаштирилган таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ўчириш ишлари соат 11:00 дан 14:00 гача давом этади ва «Қуштут», «Зархал», «Гузарбоши», «Ҳ. Кўҳакий» ҳамда «Ачобод» маҳаллаларини қамраб олади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти тўлиқ тикланади. Компания аҳолидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

Аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС) фаолиятини реал вақт режимида мониторинг қилиш тизими жорий этилаётгани, шунингдек, Наманган вилоятида солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда электр энергияси учун тўловни чеклаш бўйича эксперимент ўтказилаётгани хабар қилинган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.