Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев юксак мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, уни пойдеворга таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Чехия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафини айланиб чиқиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашдилар.
Маросим якунланиб, қўшма суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.