Фармонда шундай дейилади:
— Иккинчи жаҳон уруши йилларида, ўта хавфли шароитда кўрсатган юксак жасорат ва инсонпарварлик — фашистлар концлагеридан қочиб чиққан ўзбекистонлик аскар Бокижон Акрамовнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уни ўз уйида бошпана билан таъминлаш орқали, ўз ҳаётини жиддий хавф остига қўйган ҳолда амалга оширилган эзгу ишлари, шунингдек халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик ғояларини мустаҳкамлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретон (вафотидан сўнг) Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан тақдирлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.