Жавоҳир Синдаров бугун Варшавада бошланадиган «Grand Chess Tour: Super Rapid & Blitz» турнирида иштирок этади

Жавоҳир Синдаров бугун Варшавада бошланадиган «Grand Chess Tour: Super Rapid & Blitz» турнирида иштирок этади

5–10 май кунлари Варшава шаҳрида нуфузли «Grand Chess Tour» доирасида «Super Rapid & Blitz» турнири бўлиб ўтади. Жаҳоннинг кучли гроссмейстерлари иштирок этадиган мазкур мусобақа шахмат мухлислари диққат марказида.

Турнирда жами 10 нафар кучли гросмейстерлар иштирок этади. Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилади.

Турнир иштирокчилари:

Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон)
Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Алиреза Фирузжа (Франция)
Уэсли Со (АҚШ)
Максим Вашье-Лаграв (Франция)
Ян-Кшиштоф Дуда (Польша)
Владимир Федосеев (Словения)
Ханс Ниманн (АҚШ)
Радослав Войташек (Польша)

Формат ва вақт назорати:

Rapid: 9 тур (25 дақиқа + 10 сония ҳар бир юриш учун)
Blitz: 18 тур (5 дақиқа + 2 сония ҳар бир юриш учун)

Мукофот жамғармаси:

Турнирнинг умумий приз фонди 200 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Манба: https://t.me/uzchesss

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.