15 май – ҳалқаро Оила куни

15 май – ҳалқаро Оила куни

Оила – муқаддас ва қутлуғ даргоҳ. Инсон шу даргоҳда туғилади ва вояга етади. Маълумки оила инсоннинг туғилишидан то умри поёнига қадар бўлган ҳаёт мазмунини қамраб олган, таълим тарбия, иймон-эътиқоднинг асосий пойдевори шаклланадиган маскандир. Мехр-оқибат ришталарини, одамийлик мезонларини, миллий қадриятларни эъэзозлаб авайлайдиган, келгуси авлодларга тўкис етиб боришини таъминлайдиган мўътабар даргоҳдир.
15 май – ҳалқаро Оила куни — ушбу куннинг тарихига қисқача таъриф берадиган бўлсак. 1993 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияси қабул қилинган бўлиб, унга асосан 1994 йилдан бошлаб 15 май- Халқаро Оила куни сифатида дунёнинг барча давлатларида нишонланади. Халқаро оила кунини нишонлашдан мақсад оилалар билан боғлиқ муаммоли масалаларга давлат ва жамоатчилик эътиборини қаратиш, оилалар аҳволига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёнлар хақидаги билимларни чуқурлаштиришдан иборатдир.

Бизнинг мамлакатимизда Оилага эътибор жуда юқори даражада эканлиги ҳаммамизга маълумдир. Охирги йилларда Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва фармонларнинг туб моҳиятида мустаҳкам оила яратиш, фарзандларимизни тўлиқ ва бахтди оилада камол топиши, хотин-қизларимизни хуқуқларини ҳимоя қилиш каби устувор йўналишлар акс этттирилган. Оилага бўлган эътибор бизнинг Конституциямизда ҳам ўз аксини топган бўлиб, Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг XIV боби оилага бағишланган, ушбу боб халқимизнинг миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ ҳолда ҳаёт кечиришини таъминлайди. Масалан, 76-моддада оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.​Конституциямизнинг 77-моддасига кўра, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.​Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради.​Шунингдек, 78-моддасида фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар деб кўрсатилган.​80-моддага асосан, вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари хақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар дейилган. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, 2025 йилда Тошкент шаҳрида 23089 та никоҳ қайд этилган. 2025 йил январь 1-чоракда 3397 та никоҳ қайд этилган бўлса, 2026 йил 1-чорагида 3731 та никоҳ қайд этилган. Йилдан -йилга никоҳланувчилар сони ортиб бораётгани, жамиятимизда оилага бўлган эътиборнинг юқри даражада эканлигидан далолатдир.

Мамлакатимизда бахтли ва фаровон оилалар сони кўпайсин. Ҳар бир оила тинч-осойишта ва бахтли бўлиб, юртимиз равнақи ва барқарорлигига асос бўлсин.

Абдусаламова Нозима Сафаровна!

Фуқаролик ишлар бўйича Миробод туманлараро суди судьяси!

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.