Маълум қилинишича, ушбу қизиқарли тўқнашув 30-май куни Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Баҳс спорт курашлари бўйича ўтказилаётган “Ўзбек ботирлари” Гран-приси доирасида ташкил этилади.
Эътиборли жиҳати, икки спортчи (бири ҳаваскор, бири профессионал) ўртасидаги жанг бокс ёки ММА эмас, балки эркин кураш қоидалари асосида кечади.
Маълумот ўрнида, Элмурод Ҳақназаров шу пайтгача аралаш яккакурашлар бўйича иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида зафар қучган. У илк марта Туркистонда ўтган Алаш Приде ФC 113 турнирида россиялик Михаил Сиганковга қарши баҳс олиб бориб, биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини бўғиш усули билан таслим этган. Унинг иккинчи жанги эса 18-декабрь куни Олмаотадаги Алаш Приде ФC 115 турнири доирасида бразилиялик Педро Лопесга қарши октагонга кўтарилган ва ғалабали сериясини давом эттирган эди.
Ғойибназаров охирги жангини Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида WБА йўналишининг собиқ чемпиони Ражаб Бутаевга қарши ўтказган эди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда Бутаевнинг ғалабаси билан якунланган. Бу Ғойибназаров учун профессионал боксдаги учинчи мағлубият бўлди. Ҳозирда унинг ҳисобида 11 та ғалаба ва 3 та мағлубият мавжуд.
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.