Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов мазкур нуфузли делегация ташрифи Ўзбекистон ва Хитой ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.
Учрашув давомида Ўзбекистон томони Хитойнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 61-сессиясида илгари сурилган инсон ҳуқуқлари соҳасида глобал бошқарувни такомиллаштириш ва ривожланаётган давлатлар ролини кучайтиришга қаратилган ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, 2018 йилдан буён Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Самарқанд инсон ҳуқуқлари форуми ўтказиб келинаётгани қайд этилди. Жорий йилда унинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларнинг 60 йиллигига бағишланган бешинчи сессияси бўлиб ўтади. Хитой томони ушбу тадбирда юқори даражада иштирок этишга таклиф қилинди.
Ли Хункуй самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, инсон ҳуқуқларини ривожлантириш ва ҳимоя қилиш масалаларида икки давлат ёндашувлари ўзаро яқин эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда бўлиб ўтадиган форум тажриба алмашиш, амалий ечимларни муҳокама қилиш ва минтақавий мулоқотни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлади.
Томонлар форум якунлари бўйича материалларни тайёрлаш, жумладан, мақолалар тўплами ва алоҳида нашрни чоп этиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Учрашувдан сўнг Хитой делегацияси аъзолари Инсон ҳуқуқлари уйи фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитойнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлигига бағишланган китоблар ва фотоматериаллар кўргазмаси билан танишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.