Қашқадарёда сел оқими оқибатида эркак ҳалок бўлди

Қашқадарёда сел оқими оқибатида эркак ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида сел оқими 24 ёшли эркакнинг ҳаётига зомин бўлди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, фожиа 19 май куни «Янги ҳаёт» маҳалласида содир бўлган. Кечки пайт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарё бўйлаб сел оқими номаълум эркакнинг жасадини олиб келгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи етиб келган. Кейинчалик ҳалок бўлган шахс Гинжак қишлоғида яшовчи 24 ёшли О. Ш. экани аниқланган.

Маълум қилинишича, воқеа куни эркак қўй боққани кетган. Кучли ёмғир бошланганидан сўнг у уйига қайтмаган, орадан бир оз вақт ўтгач эса унинг жасади сувдан топилган.

Ҳодиса юзасидан туман прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.