22 май учун об-ҳаво прогнози: айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

22 май учун об-ҳаво прогнози: айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

22 май учун об-ҳаво прогнози: айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

21 май соат 20:00 дан 22 май соат 20:00 гача Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Айрим вилоятларда ёғингарчилик, момақалдироқ, шамол кучайиши ва чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Тошкент
Ўзгарувчан булутли об-ҳаво, вақт-вақти билан ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 17–19°, кундузи 24–26° бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Ўзгарувчан булутли об-ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 13–18°, кундузи 27–32° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари
Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ғарбдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади, 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–20°, кундузи 25–30° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши прогноз қилинмоқда. Ғарбдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–20°, кундузи 22–27° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ўзгарувчан булутли об-ҳаво, айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ кузатилади. Ғарбдан 9–14 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–20°, кундузи 28–33° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Айрим жойларда ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ғарбдан 5–10 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–20°, кундузи 25–30° бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудлар
Ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ ва дўл кузатилиши мумкин. Ғарбдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8–13°, кундузи 13–18° бўлади.

Муҳим: 21–22 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-паводисалар юзага келиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.