Суҳбат давомида Ўзбекистон–Россия муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш жараёни кўриб чиқилди.
Томонлар турли даражалардаги мулоқотлар самарали давом этаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Хусусан, парламентлараро ҳамкорлик, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар фаол ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Суҳбатда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётганига эътибор қаратилди. Маълум қилинишича, йил бошидан буён товар айланмаси 23 фоизга ошган.
Шу билан бирга, саноат, энергетика, транспорт ва бошқа устувор соҳаларда йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари давом этаётгани, бунда ҳудудлараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.
Давлат раҳбарлари бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.