Маълум қилинишича, ушбу хизматлар “Агробанк”, “Апекс банк”, “Миллий банк”, “Тенге банк”, “Ҳамкорбанк”, “Анорбанк”, “Гарант банк”, “Ҳаёт банк”, “Асакабанк”, “Универсал банк”, “SQB”, “Трастбанк”, “Ипотека банк”, “Инфин банк”, “Asia Alliance Bank”, “BRB”, “Ипак Йўли банки”, “Алоқабанк”, “Халқ банки”, “Orient Finance Bank”, “Saderat Bank” ва “Капиталбанк” томонидан кўрсатилади.
Шу билан бирга, фуқаролар учун валюта айирбошлаш хизматларидан фойдаланишнинг замонавий ва қулай шакллари ҳам мавжуд.
Хусусан, кун давомида узлуксиз ишлайдиган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ёки банк филиалларига ташриф буюрмасдан туриб, тижорат банкларининг мобил иловалари ёрдамида исталган вақтда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш имконияти яратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.