Ўзбекистон терма жамоасининг Канада ва Нидерландияга қарши ўйинлари вақти маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг Канада ва Нидерландияга қарши ўйинлари вақти маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Манба маълумотига кўра, Канада терма жамоасига қарши баҳс 2 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади. Нидерландия терма жамоасига қарши учрашув эса 8 июнь куни соат 23:45 да старт олади.

Ушбу баҳслар миллий жамоанинг жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик жараёнининг сўнгги босқичи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.