Профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлиги тизими ислоҳ қилинади

Профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлиги тизими ислоҳ қилинади

Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.

Кутилаётган асосий ўзгаришлар:

Профилактика инспекторининг касбий фаолиятига аралашиш, унга тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади.
➖ Давлат органлари профилактика инспекторининг сўровига 10 кунда ёзма жавоб бериши, унинг тақдимномаси эса дарҳол кўриб чиқилиб, бир ой ичида ёзма равишда жавоб юборилиши белгиланмоқда.
Инспекторлар ҳар чоракда аҳоли олдида ҳисобот беради. Агар аҳолининг 50 фоиздан кўпи ходимга ишончсизлик билдирса, унинг лавозимига лойиқлиги қайта кўриб чиқилади.
➖ Ҳокимликларинспекторларни хизмат уйи ва хонаси билан таъминлайди. Шунингдек, уларга 18 та модда бўйича маъмурий огоҳлантириш қўллаш ваколати берилади.
➖ Жамоат хавфсизлиги университетини трансформация қилиш, кундузги таълим квотасини 600нафаргача, масофавий таълим квотасини 300нафаргача ошириш таклиф қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.