Ҳьюстон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув марокашликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоа ҳужумчиси Аззедин Унаи дубль муаллифи бўлган бўлса, яна бир голни Суфьян Раҳими киритди.
Учрашувда Браим Диас икки марта голли узатма бериб, Африка терма жамоалари футболчилари орасида Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп ассист қайд этган ўйинчига айланди. Унинг ҳисобида энди тўртта голли узатма бор. Ашраф Ҳакими ҳам бир голли узатма билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
Шу тариқа, Марокаш кетма-кет иккинчи Жаҳон чемпионатида ҳам чорак финалга чиқишга муваффақ бўлди. Энди африкаликлар ярим финал йўлланмаси учун Парагвай ва Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.