Рапид баҳсларида Синдаров 7 та партиядан 6 очко тўплаб, мусобақани биринчи ўринда якунлади. Тай-брейкда у ҳиндистонлик гроссмейстер Аравинд Читамбарамни мағлуб этиб, чемпионликни расман расмийлаштирди.
Блиц йўналишида ҳам ўзбекистонлик шахматчи юқори натижа қайд этди. У 9 турдан 7,5 очко жамғариб, турнир ғолиби бўлди ва шу тариқа мусобақанинг ҳар икки йўналишида олтин медални қўлга киритди.
Муваффақиятли иштирок натижасида Жавоҳир Синдаров умумий ҳисобда 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам сазовор бўлди.
Ушбу натижа Синдаровнинг халқаро майдондаги барқарор ва юқори савиядаги ўйинини яна бир бор тасдиқлаб, ўзбек шахматининг навбатдаги муҳим ютуғи сифатида эътироф этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.