ЖЧ — 2026: Франция Марокашни мағлуб этди ва ярим финалига йўл олди

ЖЧ-2026: Франция Марокашни мағлуб этди ва ярим финалига йўл олди

Жаҳон чемпионати–2026 чорак финал босқичида Франция терма жамоаси Марокаш устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига чиқди.

Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида французлар қисқа вақт ичида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аввал Килиан Мбаппе ҳисобни очган бўлса, ортидан олти дақиқа ичида Усмон Дембеле жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.

Биринчи бўлимда Франция ҳисобни эртароқ очиш имкониятига эга эди. Бироқ жамоа сардори Килиан Мбаппе пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Марокаш дарвозабони Яссин Буну қайтаришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалаба орқали Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди. Энди французлар финал йўлланмаси учун Испания ва Бельгия ўртасидаги учрашув ғолиби билан баҳс олиб боради.

Мбаппе эса ушбу баҳсда киритган голидан сўнг турнирдаги голлари сонини саккизтага етказди ва энг яхши тўпурарлар рўйхатида Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессига етиб олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.