Андижон вилоятида магнитудаси 3 балл бўлган зилзила қайд этилди

Андижон вилоятида магнитудаси 3 балл бўлган зилзила қайд этилди

9 август куни эрталаб Андижон вилоятида зилзила содир бўлди.

Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, ер ости силкинишлари соат 08:33:36 да қайд этилган. Зилзила магнитудаси 3 баллни, ўчоқ чуқурлиги 10 километрни ташкил қилди.

Зилзила эпицентри Андижон вилояти Марҳамат туманида, Тошкентдан 276 километр жануби-шарқда жойлашган. Эпицентр координаталари 40,57° шимолий кенглик ва 72,37° шарқий узунликни ташкил этди.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги ҳудудларда сезилди:

— Марҳамат туманида — 2–3 балл, эпицентрдан 8 километр масофада;
— Булоқбоши туманида — 2–3 балл, 10 километр;
— Асака туманида — 2 балл, 17 километр;
— Хўжаобод туманида — 2 балл, 22 километр.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.