Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳарорат 32–37 даража, кечаси эса 18–23 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразмда ҳаво ҳарорати 33–38 даражагача кўтарилади.
Мамлакат жанубида — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқ янада кучайиб, ҳарорат 35–40 даражани ташкил этади. Шарқий йўналишдаги шамол секундига 7–12 метр тезликда эсади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи 32–37 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғли ҳудудларда кундузи ҳарорат 25–30 даража, кечаси эса 12–17 даража атрофида бўлади.
Шу тариқа, 24 август куни мамлакатда асосан қуруқ, камбулутли ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Энг юқори ҳарорат республика жанубида қайд этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.