Аичи–Нагоя-2026: ўзбекистонлик спортчилар мусобақанинг 4-кунида 23 та медални қўлга киритди
Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида спортчилар 7 та олтин, 8 та кумуш ва 8 та бронза, жами 23 та медални қўлга киритди.
Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар бир нечта рекорд натижаларни қайд этди. Эркаклар ўртасидаги F36 классининг ядро улоқтириш баҳсида Баротжон Бахтиёров 15,98 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.
Аёллар ўртасидаги F46 классининг найза улоқтириш баҳсида Шаҳинахон Йигиталиева 44,99 метр натижа билан ғолиб чиқиб, Осиё рекордини янгилади. F40 классида диск улоқтирган Мадина Мухторова 25,59 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. F41 классида қатнашган Навруза Аҳмадова эса 30,11 метр натижа билан ғолиб бўлиб, Осиё рекордини янгилади.
Ўзбекистон вакиллари бир нечта йўналишда шоҳсупанинг икки поғонасидан жой олди. F35 классининг ядро улоқтириш баҳсида Дилафрузхон Аҳмадхонова 9,05 метр натижа билан кумуш, Зуҳро Файзуллаева эса 7,57 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича аёллар ўртасидаги Т1–2 класслари гуруҳ пойгасида Маржона Пардабоева 1 соат 8 дақиқа 27 сония натижа билан олтин, Одина Ҳамдамова эса 1 соат 8 дақиқа 35 сония натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси байроқдори Маржона Пардабоева мусобақанинг икки карра чемпионига айланди.
S13 классининг 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсида Мубинабону Халилова 28,04 сония натижа билан олтин, Муслима Одилова эса 28,66 сония натижа билан бронза медалини қўлга киритди. F41 классида диск улоқтирган Навруза Аҳмадова олтин, Кубаро Хакимова эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон спортчиларининг 4-кунги медаллари рўйхати:
Олтин медал:
-
Баротжон Бахтиёров (параенгил атлетика, F36 класси, ядро улоқтириш) — 15,98 метр (Пара Осиё ўйинлари рекорди);
-
Шаҳинахон Йигиталиева (параенгил атлетика, F46 класси, найза улоқтириш) — 44,99 метр (Осиё рекорди);
-
Маржона Пардабоева (паравелоспорт, Т1–2 класси, гуруҳ пойгаси) — 1:08:27;
-
Егор Болотов (парасузиш, S13 класси, 50 метрга эркин усулда сузиш) — 24,39 сония;
-
Мубинабону Халилова (парасузиш, S13 класси, 50 метрга эркин усулда сузиш) — 28,04 сония;
-
Мадина Мухторова (параенгил атлетика, F40 класси, диск улоқтириш) — 25,59 метр (Пара Осиё ўйинлари рекорди);
-
Навруза Аҳмадова (параенгил атлетика, F41 класси, диск улоқтириш) — 30,11 метр (Осиё рекорди).
Кумуш медал: -
Моҳигул Шаробидинова (параенгил атлетика, F56/57 класслари, ядро улоқтириш) — 8,46 метр;
-
Дилафрузхон Аҳмадхонова (параенгил атлетика, F35 класси, ядро улоқтириш) — 9,05 метр;
-
Хуснорахон Қудратуллаева (параенгил атлетика, F46 класси, найза улоқтириш) — 41,91 метр;
-
Севинчбек Ҳусанов (параенгил атлетика, Т12 класси, узунликка сакраш) — 6,54 метр;
-
Одина Ҳамдамова (паравелоспорт, Т1–2 класси, гуруҳ пойгаси) — 1:08:35;
-
Азизбек Бойназаров (парасузиш, S8 класси, 100 метрга чалқанча сузиш) — 1:07.93;
-
Достон Қаҳҳоров (параенгил атлетика, Т36 класси, узунликка сакраш) — 5,44 метр;
-
Кубаро Хакимова (параенгил атлетика, F41 класси, диск улоқтириш) — 25,05 метр.
Бронза медал: -
Покиза Аҳмадбекова (паравелоспорт, H1–3 класслари, аёллар гуруҳ пойгаси);
-
Зуҳро Файзуллаева (параенгил атлетика, F35 класси, ядро улоқтириш) — 7,57 метр;
-
Зоҳира Қозоқова (параенгил атлетика, F37 класси, ядро улоқтириш) — 9,25 метр;
-
Жаҳонгир Халилов (паравелоспорт, Т1–2 класслари, эркаклар гуруҳ пойгаси) — 1:04:04;
-
Илҳом Ҳалимов (парапауэрлифтинг, эркаклар, +107 кг) — 223 кг;
-
Муслима Одилова (парасузиш, S13 класси, 50 метрга эркин усулда сузиш) — 28,66 сония;
-
Иззат Турғунов (параенгил атлетика, Т36 класси, узунликка сакраш) — 5,42 метр;
-
Фароғат Муҳаммадқулова (параенгил атлетика, F40 класси, диск улоқтириш) — 21,25 метр.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 4-кунги баҳсларда 7 та олтин, 8 та кумуш ва 8 та бронза, жами 23 та медални қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг умумий медаллари сони 120 тага етди. Шундан 38 таси олтин, 41 таси кумуш ва 41 таси бронза медалдир. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Манба: daryo.uz