Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бухорода музокараларни давом эттиради

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бухорода музокараларни давом эттиради

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Бухорога келди.

Бухоро халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Ташриф муносабати билан миллий қўшиқлар ва халқ рақслари ижро этилган тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Кун давомида икки давлат раҳбарлари қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилади. Шунингдек, бир қатор саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Ташриф Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.