Президентлар Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди

Президентлар Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди

24 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи кунида иштирок этиш учун Бухорога келди.

Ташриф доирасида президентлар Баҳоуддин Нақшбанд мемориал мажмуасига борди. Зиёрат давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқлар тинчлиги ва фаровонлиги учун дуолар қилинди.

Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ислом оламидаги муҳим зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.

Мажмуа «Нақшбандия» тариқати асосчиси дафн этилган ҳудудда жойлашган. Унинг таркибига мақбара, хонақоҳ, масжидлар, некрополь ҳамда тасаввуф тарихи музейи киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.