Президент Sojitz директори ва бошқа хорижий ҳамкор ва ватандошларини мукофотлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ хорижлик ҳамкорлар ва хорижда фаолият юритаётган ватандошларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни
имзолади.
Мукофотлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қўшган ҳисса учун берилди.
Фармонга кўра, «Дўстлик» ордени билан беш нафар хорижлик тақдирланди. Улар:
- Иван Цао — BYD Auto компаниясининг Европа бўйича сотувлар департаменти бош директори ўринбосари;
- Клод Имовен — MEDEF International ҳаракати Ўзбекистон–Франция тадбиркорлар кенгаши раиси;
- Масайоши Фудзимото — Sojitz компанияси директори;
- Сабине Маҳл — БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори;
- Тураман Синан — Тошкентдаги Outdoor Factory Toshkent компанияси кузатув кенгаши раиси.
«Саломатлик» II даражали ордени билан АҚШдаги Гарвард университети ҳузуридаги Бостон болалар шифохонаси лойиҳа менежери
Нилуфар Ҳамроевна Қаҳорова ҳамда Канададаги «Соғлом йўл» тиббий-диагностика маркази раҳбари ва Канададаги ўзбекистонликлар ассоциацияси асосчиси
Нодира Муҳамедовна Юлдашева тақдирланди.
Шунингдек, Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳридаги мигрант аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ўқитиш маркази раҳбари Шаҳло Абдирашидовна Абдуллаева «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
Жами 9 нафар шахс давлат мукофотларига сазовор бўлди.