Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 26 август куни режали таъмирлаш ишлари сабабли айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

«Hududgaz Poytaxt» матбуот хизмати маълум қилишича, таъмирлаш ишлари соат 10:00 дан 17:00 гача давом этади.

Газ таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудлар:

  • «Алишеробод» маҳалласи, Миллий боғ кўчаси — 28 та хонадон;
  • «Чингелди» маҳалласи, Миллий боғ кўчаси — 763 та хонадон.

Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари давомида 15 та улгуржи истеъмолчининг ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Ишлар якунланганидан сўнг газ таъминоти қайта тикланиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.