1 сентябрдан иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади

1 сентябрдан иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари 7 фоизга оширилади. Бу Президентнинг 2026 йил 23 июндаги ПФ–115-сон фармонида белгиланган.

Шу санадан:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 млн 360 минг сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 440 минг сўм этиб белгиланади.

Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 271 минг сўм, БҲМ эса 412 минг сўмни ташкил этади.

Эслатма, фармонга мувофиқ, пенсия ва нафақалар ҳам 2026 йил 1 июлдан 7 фоизга оширилган.

Жумладан, ёшга доир энг кам пенсия 983 минг сўм, ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори 1 млн 83 минг сўм, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори эса 504 минг сўм этиб белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.