Тошкентда кечаси ҳарорат 17–19°, кундузи эса 35–37° даража бўлади.
Самарқанд, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 16–21°, кундузи 32–37° даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ҳарорат 18–23°, кундузи 33–38° даражагача кўтарилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи 33–38° даража иссиқ бўлади.
Энг кучли иссиқ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади — кундузи ҳарорат 35–40° даражагача етади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи ҳаво 32–37° даражагача исийди, кечаси эса 16–21° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво нисбатан салқин бўлади: кечаси 12–17°, кундузи 25–30° даража. Ёғингарчилик кутилмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.