Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан самимий ва дўстона руҳда учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги босқичи, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, глобал масалалар бўйича умумий қарашларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева ташриф доирасида Пекин шаҳридаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейида ҳам бўлди. У музей мамлакатнинг бир асрлик тараққиёт солномасини сақлаб келаётгани, унинг салобати ва улуғворлиги катта таассурот уйғотишини таъкидлади.

«Музей залларида Хитой қанчалик мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтгани, шу давр ичида қандай улкан ўзгаришларга эришганини чуқур ҳис этасиз», — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.