Ўзбекистон Марказий банки Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан учта тангадан иборат махсус тўпламни муомалага чиқарди.
Тангаларнинг орқа томонида давлат байроғи, герб ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясидан бир мисра жойлаштирилган.
Тангалар 999,9 пробали олтин ва кумушдан зарб этилган. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати эса 100 минг сўмни ташкил этади.
Жами 450 та олтин ва 800 та кумуш тангалар чиқарилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.