Имзоланган битим ва келишувлар сиёсий-дипломатик ҳамкорликдан тортиб, савдо, инвестициялар, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳаларгача бўлган кенг йўналишларни қамраб олди.
Ҳужжатларнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга янги суръат бағишлашга қаратилган.
Маросим Нарендра Модининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Музокаралар якунига кўра, томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олди.
Эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат органлари, компаниялари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.